"ПСЖ" клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёзги трансфер пайтида бошқа жамоага ўтмоқчи. Бу ҳақда "RMC Sport" журналисти Даниэль Риоло хабар тарқатди.
"Мбаппе "ПСЖ"дан ўзини бошқа жамоага қўйиб юборишини сўради. Аммо бу ишнинг амалга ошиши қийин кечади. Чунки клуб Килиан учун талаб қилинган суммани бера оладиган жамоа топиши керак. Аммо Мбаппе ростдан "Пари Сен-Жермен"дан кетмоқчи. Агар Килиан ушбу ёзда жамоани тарк этмаса, у бу ишни келаси йилда амалга оширади", - деди Риоло.
22 ёшли Мбаппега энг асосий даъвогар "Реал ҳисобланади. Аммо ҳужумчига "Ливерпуль" томонидан ҳам қизиқиш мавжуд. Унинг "ПСЖ" билан шартномаси 2022 йилниг ёзида якунига етади.