Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Никола Влашич Евро-2020 гуруҳ босқичи 3-тури доирасида бўлиб ўтган Шотландия қарши учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
ЦСКА футболчиси баҳснинг 17-дақиқасида ҳисобни очди. Бундан ташқари, у ўйин давомида рақибларни 3 марта муваффақиятли алдаб ўта олди.