"Челси" яримҳимоячиси Билли Гилмор ижарага берилиши мумкин.
Хабарларга кўра, футболчи ва Лондон клуби яримҳимоячининг кўпроқ амалиётга эга бўлишидан манфаатдор. Англия Премьер-лигасининг бир қатор жамоалари, шу қаторда "Вулверхэмптон" Гилморни ижарага олмоқчи.
Гилмор Евро-2020да ажойиб ўйин намойиш этади. Яримҳимоячи Англия - Шотландия учрашувининг энг яхши ўйинчиси деб топилди.