Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Евро-2020 гуруҳ босқичининг 3-турининг Франция билан ўйинида (2:2) 2 та гол урди.
36 ёшли ҳужумчи мусобақадаги гуруҳ босқичидаги учта ўйинда ҳам гол урган биринчи португалиялик бўлди.
Аввалроқ, Роналду Германия билан ўйинда (2:4) гол урган ва Венгрия билан учрашувда дубл қайд этган (3:0).
Роналду шунингдек, терма жамоадаги голлар сони бўйича жаҳон рекордини такрорлади.