«Бавария»нинг собиқ ҳимоячиси Валерьен Исмаэль «Вест Бромвич» бош мураббийи этиб тайинланди.
45 ёшли француз инглиз клуби билан 4 йиллик шартнома имзолади. «Вест Бромвич» мураббийнинг аввалги жамоаси «Барнсли»га компенсация тўлаб беради.
«Вест Бромвич» ўтган мавсумда АПЛда 19-ўринни эгаллади ва Чемпионшипга тушиб кетди. Шундан сўнг бош мураббий Сэм Эллардайс истеъфога чиқарилди.