Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Евро-2020. Италия - Австрия (превью)

Баҳо:
+ | -

Эртага Италия ҳамда Австрия терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишади.

Гуруҳ босқичида ҳеч бир терма жамоа "А" гуруҳ ғолиби бўлган Италиядек кўп тассурот қолдимади. Манчини шогирдлари Туркия ва Швейсария билан ўйинда 3:0 ҳисобларида ғалаба қозонишди, Уелсга қарши баҳсда эса минимал ҳисобда устунлик қилган ҳолда гол ўтказмай ғалаба қозонган ўйинлар сонини 11 тага етказиб олишди.

"Уэмбли"да бўладиган ўйинда улардан мазкур ғалабали серияни давом эттиришини кўпчилик кутмоқда.

Австрия "C" гуруҳидаги ўйнини Шимолий Македонияга қарши ғалаба билан бошлади — 3:1. Нидерландияга бой берилган ўйиндан (0:2) сўнг, улар Украинага қарши бор кучларини бериб ўйнашди ва Кристоф Баумгартнернинг голи эвазига уч очкони қўлга киритиб плей-оффга ёъл олишди. Шундай ўйин эртанги баҳсда ҳам талаб этилиши тайин.


Тахминий таркиблар

Италия: Доннарумма; Ди Лорензо, Бонуччи, Ачерби, Спиназзола; Барелла, Жоржинё, Локателли; Берарди, Иммобиле, Инсине.

Ўйинда қатнаша олмаслиги мумкин: Флорензи (тўпиқ), Кьеллини (сон)

Австрия: Бахманн; Лайнер, Драгович, Ҳинтереггер, Алаба; Лаймер, Грилитсч, Шлягер; Забитсзер, Баумгартнер, Арнаутович.

Қатнаша олмайди: Лазаро (сон)


Гуруҳда 3 та ғалаба, 3 та қуруқ ўйин ўтказган Италия терма жамоаси тарихида илк бор плей-оффга чиққан Австрия билан ўйнайди.

Италия - Австрия учрашуви ғолиби 2-июль куни чорак финалда Белгия - Португалия ўйинида ғалаба қозонган терма жамоа билан ўйнайди.


Аввалги учрашувлар

Австрия Италияга қарши 36 ўйиннинг 12тасида ғалаба қозонган бўлса-да, уларнинг охирги ғалабаси 1960-йилнинг декабр ойида кузатилган. Ўшандан бери Италия мағлуб этилмаган — 3 дуранг, 10 мағлубият.

Томонларнинг охирги тўқнашуви 2008-йилнинг август ойида ўртоқлик учрашуви доирасида бўлган ва 2:2 ҳисоби қайд этилган. Мазкур баҳсда Эмануел Погатетз ва Марк Янко Австриядан гол урган бўлса, Алберто Жилардинё ҳамда Рамазан Ўзчаннинг (автогол) голлари "скуадраззура" ҳисобига ёзилган.


Охирги хабарлар

Гуруҳ босқичида Италия терма жамоасида 26 ўйинчидан 25 таси майдонга тушди. Алекс Мерет (дарвозабон) эса Евро-2020 ўйинларида қатнашмади.

Италия ушбу Евродан олдин Европа чемпионатларида иккитадан кўп гол урмаган эди. Ушбу анъана Евро-2020 илк ўйинида бузилди.

Италия терма жамоаси охирги марта Евро-2000 мусобақасида гуруҳ босқичнинг 3 та баҳсида ғалаба қозонган эди: Туркия 2:1, Белгия 2:0, Шветсия 2:1. Ўша мусобақада италияликлар Франциядан кейин иккинчи ўринни қўлга киритишган.

Италия термаси тўпрурари Чиро Иммобиле терма жамоа сафидаги охирги 4 ўйиннинг барчасида гол урди. Бунга қадар Чиро кетма-кет иккита ўйиндан ортиқ голли серия қайд эта олмаётган эди. Иммобиленинг Италия терма жамоасидаги статистикаси: 48 ўйин, 15 гол.

Австрия таркибида Европа чемпионати ва саралашида энг кўп ўйин ўтказган футболчи Марко Арнаутович бўлади — 31 ўйин.

Франко Фоданинг Австрия термасидаги 26 ўйинчининг 21 нафари Германия Бундеслигасида ўйнаб келмоқда. Улардан Давид Алаба кетма-кет тўққизинчи марта Германия чемпиони бўлди.

Евро-2016 да қатнашган Австрия ўйинчиларидан саккизтаси бу мусобақада ҳам иштирок этишмоқда. Улар: Драгович, Арнаутович, Алаба, Улмер, Ҳинтереггер, Баумгартлингер, Илсанкер, Забитзер, Шопф.

 

Италия - Австрия баҳси "Уэмбли" стадионида ўтказилади (26-июнь, 23:55 Тошкент вақти).

Манба: uefa.com
Киритилди: 15:14, 25.06.2021.
Ўқилди: 2232 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [5529]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [3743]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [3674]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2167]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1493]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1427]

«Барселона»нинг Қирғизистондаги академияси мураббийи: «Ҳусановнинг услуби Каталония футболига мос келади» [1411]

Роберт Левандовски «Барселона»ни тарк этишини расман эълон қилди [1406]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1388]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1385]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик