"Наполи" клубининг тажрибали ҳимоячиси Калиду Кулибали келаси мавсум ҳам ўз неаполликлар сафида тўп тепиши мумкин, дея хабар бермоқда "Corriere dello Sport" нашри.
Манбанинг маълум қилишича, "Наполи" сенегаллик футболчини сотишни режалаштирган, аммо у учун муносиб таклифлар йўқлиги сабабли, клуб бу фикрдан қайтган.
Эслатиб ўтамиз, неаполликлар 30 ёшли ҳимоячисини 50 миллион еврона баҳолаётган эди.