Франциянинг "Монако" клуби "Бавария" дарвозабони Александр Нюбелни ижарага олди, деб хабар беради Sport1. Томонлар ўртасидаги келишув 2 йилгача амал қилади. Якшанба куни футболчи француз клуби тиббий кўригидан ўтади.
"Бавария"дан вақтинча кетишни Нюбелнинг ўзи хоҳлаган. Сабаби, кипер немис клубида деярли ўйин амалётига эга бўлмаётган эди.