Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия

Лондон-2012: Қатар деярли, Малайзия аниқ курашдан чиқди

Баҳо:
+ | -

Бугун Лондон олимпиадаси III саралаш босқичида «А» ва «С» гуруҳларида яна икки учрашув яякунланди.

«А» гуруҳида Доҳада Қатар олимпиячилари уммонлик тенгдошлари билан дуранг имзолашди. Уммонликлар 88-дақиқада пенальтидан фойдаланишганда сафардан ғалаба билан қайтган бўлишарди ҳам.

Эслатиб ўтамиз, Масқат шаҳрида бўлиб ўтган аввалги учрашувда ҳам 1:1 ҳисоби қайд этилган, бироқ қатарликлар дисквалифакция қилинган Абдулазиз Ҳотамнинг хизматларидан фойдаланганликлари учун уммонликларга 3:0 ҳисобидаги техник ғалаба тақдим этилган эди.

Саудия Арабистони – Жанубий Корея олимпиячилари ўртасида кечаётган гуруҳдаги иккинчи учрашув ҳамон давом этмоқда.

Баҳрайнлик олимпиячилар Малайзия устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, 6 очко тўплашди ва гуруҳдаги имкониятларини бироз яхшилашди. Эслатиб ўтамиз, бу гуруҳда сурия ва Япония терма жамоалари 4 та учрашувдан сўнг 9 тадан очко жамғаришган. Малайзия эса курашни тўхтатди – 0 очко.

ҚАТАР (U23) – УММОН (U23) 2:2 (1:1)
Голлар: Фаҳад Халфан (26), Ҳасан ал-Ҳайдос (87-пен.) — Абдулазиз ал-Мақрабий (33), Солиҳ ал-Мусаломий (77)
Фойдаланилмаган пенальти: Қосим Ҳардан (88) — Уммон.

БАҲРАЙН (U23) – МАЛАЙЗИЯ (U23) 2:1 (1:0)
Голлар: Муҳаммад ал-Алауий (25), Ҳуссайн ал-Фарҳан (89) — Аҳмад Бакри (85)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:26, 05.02.2012.
Ўқилди: 12400 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик