Европа чемпионатининг бешинчи чорак финалчиси аниқ бўлди. Хорватия ва Испания терма жамоалари мухлисларга суперўйин намойиш этиб беришди.
Хорватлар учрашувнинг 20-дақиқасида рақибнинг автоголи эвазига ҳисобни очишди. Педрининг узатмасидан кейин тўп "қизил фурия" посбони Унаи Симоннинг оёғига тегиб, тўрга бориб тушди.
Испанлар тайм сўнгига келиб ҳисобни тенглаштиришган бўлса, иккинчи бўлим бошида олдинга ҳам ўтиб олишди. Учрашувнинг 76-дақиқасида эса Ферран Торрес ҳисобни 3:1 кўринишига келтириб, ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйгандек эди.
Аммо Хорватия камбекни амалга оширишга муваффақ бўлди. 85-дақиқада Оршич фарқни қисқартирган бўлса, қўшиб берилган дақиқаларда Пашалич мувозанатни тиклади.
Испания терма жамоаси экстра-таймларни жуда кучли ўтказди. Улар биринчи 15 дақиқаликда иккита гол уриб, чорак финал йўлланмасини ҳал қилишди.
Евро-2020. Нимчорак финал
Хорватия – Испания 3:5 (1:1, 2:2, 0:2)
Голлар: 1:0 – 20, автогол Педри, 1:1 – 38 Сарабия, 1:2 – 57 Аспиликуэта, 1:3 – 76 Ферран Торрес, 2:3 – 85 Оршич, 3:3 – 90 Пашалич, 3:4 – 100 Мората, 3:5 – 103 Ойарсабаль.
Хорватия – Ливакович, Чалета-Цар, Гвардиол, Юранович (Брекало, 74), Вида, Ковачич (Будимир, 79), Модрич (Иванушец, 114), Влашич (Пашалич, 79), Брозович, Ребич (Оршич, 67), Петкович (Крамарич, 46).
Испания – Унаи Симон, Гайя (Альба, 78), Аспиликуэта, Лапорт, Эрик Гарсия (Пау Торрес, 72), Сарабия (Ольмо, 72), Коке (Фабиан Руис, 78), Педри, Бускетс (Родри, 102), Ферран Торрес (Ойарсабаль, 88), Мората.
Огоҳлантиришлар: Брозович (73), Чалета-Цар (83).