"Барселона" ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Усмон Дембеле чап тиззасидан олган жароҳати туфайли муваффақиятли операция қилинди, дея хабар беради клуб расмий сайти.
Маълумот учун, ҳужумчи Евро-2020да терма жамоа сафида жароҳат олган эди. Футболчининг тикланиш муддати тўрт ойдан олти ойгача давом этади.
Дембеле - "Барселона" тарихидаги энг қиммат трансферлардан бири ҳисобланади. У клубга 2017-йилда "Боруссия Дортмунд"дан келиб қўшилган. Бонусларни ҳисобга олмаганда трансфер суммаси 135 миллион еврони ташкил қилди.
Ўтган мавсум 24 ёшли Дембеле "Барселона" таркибида барча турнирларда 44 учрашув ўтказди, 11 гол урди ва бешта голли пас берди. Унинг клуб билан шартномаси 2022-йилнинг ёзигача амал қилади.