Кириш Регистрация
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал 5-1 Леванте
02/05 18:00 Удинезе 2-0 Торино
02/05 19:00 Динамо 3-1 Машъал
02/05 19:00 Бухоро 2-1 Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд 3-0 Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл 3-1 Брайтон
02/05 19:15 Валенсия 0-2 Атлетико
02/05 21:00 Комо 0-0 Наполи
02/05 21:30 Арсенал 3-0 Фулхэм
02/05 21:30 Алавес 2-4 Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта 0-0 Женоа
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-0 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Финалгача уларда йўл бехатар. "Копа Америка" турнири борасида тахминлар

Баҳо:
+ | -

"Копа Америка" турнирининг гуруҳ босқичи ўз якунига етди. Аргентина ва Бразилия терма жамоалари кутилганидек ўз гуруҳларида биринчи ўринни эгаллади. Месси туфайли Аргентина ва Неймар сабабли Бразилия барибир мухлислар эътиборида бўлиб турибди. Кеча Лео ва унинг жамоаси Боливияни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Лео ушбу баҳсда 2 та гол ва 1 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Улар ўз гуруҳида 10 очко тўплади. Шунингдек, "пентакампеонлар" ҳам ўз гуруҳида шунча очко тўплади. Уларнинг йўллари фақатгина финалда кесишиши мумкин. Келинг, финалгача йўлни тахминан тузиб чиқамиз. 

Аргентинанинг финалгача йўли

Месси ва унинг жамоадошлари чорак финалда "B" гуруҳида 4-ўринни эгаллаган Эквадорга қарши майдонга чиқади. Биринчидан, айни дамда "альбисилесте" яхши кайфиятда. Таркиб, ўйин ва яна кўплаб факторлар Аргентинанинг ғалабасига ишора қилмоқда. Ҳа, катта эҳтимол улар бу босқичдан ўтиб олса керак, аммо кейинги рақиб бироз жиддий бўлиши мумкин. Колумбия ва Уругвай ўртасидаги ўйин ғолиби Аргентина - Эквадор ўйини ғолибига қарши майдонга тушади. Чамамда, ярим финалда яна Аргентина Уругвай баҳсини кўрсак керак. Сабаби, колумбияликлар ўз гуруҳларида 4 ўйинда атиги 4 очко билан 3-ўринни банд этди. Наздимда "ла селесте" бу ўйинда ғалаба қозониш эҳтимоли катта. Уругвай гуруҳ босқичида Лионель Скалони шогирдларига имкониятни бой берган эди ва бу яна рўй бериши мумкин. Якунда Аргентина барибир финал йўлланмасини қўлга киритса керак.

Бразилиянинг финалгача йўли

Бразилия терма жамоси ушбу босқичда "А" гуруҳида 4-ўринни эгаллаган Чилига қарши майдонга тушади. "Ла роха"нинг бунчалик ишночсиз ўйин кўрсатишини кўпчилик кутмаган эди. Ҳар ҳолда улар илк турда Аргентина билан дуранг натижа қайд этган эди. Бразилия эса ўз гуруҳида умуман қийинчиликга дуч келмади ва биринчи ўринни банд этди. Гарчи, Чили хавфли рақиб бўлишига қарамай, "пентакампеонлар" уларни мағлуб этиш эҳтимоли юқори. Агар, шундан бўлган тақдирда, Перу - Парагвай баҳси ғолиби улар билан ярим финалда ўйнайди. Перу кучли, аммо Парагвай анча тартибли ва сифатли ўйин кўрсатадиган терма жамоа ҳисобланади. Улар Чилини мағлуб этгани ва Аргентинани анча қийнаб қўйганига гувоҳ бўлдим. Бу тарафда эҳтимолий ярим финал жуфтлиги айнан Бразилия ҳамда Парагвай бўлса керак. Финалда эса турнир мезбонларининг ўзи ўйнаши ҳақиқатга яқин ва шундай ҳам бўлса керак. 

"Копа Америка" турнирида кам жамоалар иштирок этиши ва форматнинг ўта соддалиги сабабли, тахмин билдириш бироз осон, аслида. Шунингдек, айни дам бу қитъада икки терма қолганларидан ажралиб қолган. Турнир савияси қандай бўлишидан қатъий назар, бу ўйинлар қизиқишларимиз доирасидан четда қолиб кетмайди. Финалда Месси ва Неймар қарама-қаршилигини кўришмиз мумкин, аммо бу ўйинда ҳеч ким яққол фаворит эмас. Лео ўз титуллари орасига терма жамоа билан ютган бирор совринни қўшиб қўйишни ният қилган ва Бразилия ҳам шунчаки совринни қўш-кўллаб бериб қўймаслиги тайин. Қизиқ, барибир қизиқ. Ҳа айтганча, булар барчаси субъектив фикр ва тахминлар. Якунда балки барчаси бошқача бўлар. Кузатишда давом этамиз.

 

 

                                                  Худайқулов КАРИМ тайёрлади

Киритилди: 04:11, 30.06.2021.
Ўқилди: 8289 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик