Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Андрей Шевченко: «Танлаган режамиз иш берди»

Баҳо:
+ | -

Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко Европа чемпионатининг нимчорак финал босқичида бўлиб ўтган Швецияга қарши бўлиб ўтган ўйин (2:1) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

– Қанотларимизни хавфсизлантиришга қарор қилдик. Ярим ҳимоячиларимиздан кўпроқ ишлашни талаб қилдик, Ярмоленконинг позициясини бироз ўзгартирдик. Ўйинни назорат қилишга ҳаракат қилдик, аммо буни ҳамиша ҳам уддалай олмадик. Аммо жамоа менинг кўрсатмаларимни тўлиқ бажарди. Биз шошмадик, тўпни қанотлардан қанотларга кўчирдик. Биринчи голни шундай тарзда урдик.

– Ғалаба ҳаққоний бўлдими?
– Ҳар икки жамоа жуда яхши ўйнади. Қизиқарли футбол бўлди. Ҳеч ким ютқазишни истамади. Шу боис, учрашув шундай драмагача етиб борди.

– Малиновский захирада қолди. Зинченко эса чап қанот ҳимоясида ўйнади. Бунинг сабаби нимада эди?
– Бизда ностандарт қарорлар қабул қилиш борасида муаммо йўқ. Илк дақиқаданоқ қандай ўйнашини билардик. Уни қандай қилиб кучайтириш мумкинлигини билардик. Биз танлаган режа иш берди.

– Мухлисларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилдингизми?
– Бизни қўллаб-қувватлаш учун келганларнинг барчасига раҳмат. Менинг оилам ва фарзандларим ҳам келишди. Ғалаба қозонишни жуда ҳам истагандик. Жамоамга миннатдорчилик билдираман. Улар қаҳрамонлик намойиш этишди.

Шунингдек, президентимизга раҳмат айтаман. У қўнғироқ қилиб, жамоани қўллаб-қувватлади. Бизга мухлислик қилишаётганини ҳис қиламиз. Жамоа ўз ўйини билан Украина муҳаббатига сазовор бўлди.

– Кейинги баҳс Италияда бўлади. Ҳиссиётлар қандай?
– Оғир ўйин бўлади. Кимга қарши ўйнашимизни биламиз (Англия). Ҳозир хурсандчилик қилиш учун вақт бор, эртага эса Римга учамиз.

Манба: sports.ru
Киритилди: 09:09, 30.06.2021.
Ўқилди: 1942 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.