Франциянинг «Марсел» клуби «Боруссия» Дортмунд дарвозабони Роман Бюркини ўз сафига қўшиб олмоқчи, деб хабар бермоқда Transfermarkt.
Манбага кўра, бу ёзда швейцариялик футболчи 5 миллион евро эвазига немис клубидан француз жамоасига ўтиши мумкин.
Ўтган мавсумда 30 ёшли Бюрки «асаларилар» сафида 24 учрашув ўтказиб, 32 та гол ўтказиб юборган эди.