"Ювентус" ҳимоячиси Даниэле Руганининг агенти Давиде Торкиа, ўз мижозининг Турин клубидаги келажаги ҳақида гапирди.
- "Ювентус" агар хоҳласа, уни сотиши мумкин. Аммо ҳозирда Аллегри Руганини жамоада олиб қолмоқчи, клуб Даниэлени ҳурмат қилади ва яхши кўради, - дея Торкианинг сўзларини келтиради Sportiva радиоси.
26 ёшли италияликнинг шартномаси 2023 йил 30 июнгача амал қилади. Руганининг трансфер қиймати 5 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ругани ўтган мавсум "Ренн" ва "Кальяри"да ижара асосида ўйнаган.