«Ньюкасл» ҳужумчиси Демба Ба ўзининг терма жамоадаги шериги Демба Паписс Сиссе қандай қилиб зағизғонлар таркибида пайдо бўлиб қолгани ҳақида сўзлаб берди.
«Унинг бизга ўтганидан жуда хурсандман. Бу ажойиб трансфер. Мен уни жуда яхши биламан. Яна шуни ҳам биламанки, у жуда кучли футболчи. У мендан клуб ҳақида ҳамма нарса — мухлислар, жамоа ўйинчилари — ҳақида сўради. Мен унга: «Жамоамизга бор ва шартнома имзола», дея маслаҳат бердим. Клубдаги барча жиҳатларни ўз кўзи билан кўриши кераклигини айтдим. Унга мухлисларнинг қандай кутиб олишгани жуда ёқди», — деди Ба.