Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Бизнинг клублар нима учун қисқа муддатли шартномалардан манфаатдор?

Баҳо:
+ | -

Футбол клубларининг футболчилар билан тузаётган шартномалари асосан қисқа муддатли экани, бу қатор муаммолар келтириб чиқараётгани 14 май куни мураббийлар ва клублар раҳбарлари йиғилишида кўтарилди.

Гап шундаки, на ЎФА ва на ПФЛ клуб ва футболчи ўртасидаги ишга аралаша олади. Мазкур масала Футболчилар мақоми ва трансфери регламентида аниқ кўрсатиб ўтилган. Бизнинг клублар нима учун қисқа муддатли шартномалардан манфаатдор эканини қуйидаги уч сабаб билан кўрсатиш мумкин:

▪️Футбол клубларининг катта қисми хусусий эмас ва улар давлат ёки давлат улуши бор корхона томонидан молиялаштирилади. Шундай экан, уларда футболчилар билан клуб учун манфаатли келишувга эришиш ва келажакда трансфер тушумлари орқали клуб ғазнасини бойитиш эҳтиёжи бўлмаган.

▪️Футбол клублари ўз сметасини давлат ёки давлат улуши бор корхона билан асосан 1 йиллик кўринишда келишади. Шунинг учун клублар узоқ йиллик истиқбол ҳақида эмас, асосан йил якунига қандай етиб олиш ҳақида кўпроқ ўйлайди. Ўз-ўзидан бу ҳолат шартномага имзо чекаётган футболчига ҳам таъсир ўтказади ва футболчи 2-3 йилдан кейинги фаолияти сўроқ остида бўлган клубда узоқ муддат қолишни истамайди.

▪️Футболчи ҳар йили янги шартнома имзолаб, ҳар сафар янги кўтарма пулини олишни афзал билади. Кўтарма пуллари асосан нақд кўринишда берилгани бизни шубҳага тортади ва клуб раҳбарияти ҳам бу ҳодисадан манфаатдор деган хулосага олиб келади (сўнгги 1 йилда шу мавзуга қарши кураш олиб борамиз, аммо фақатгина ПФЛ буни еча олмайди).

Биз футболчи ва клуб ўртасида тузилаётган шартнома масаласига араша олмаганимиз билан, клубларнинг мусобақаларда иштирок этишини тартибга солишимиз мумкин. Айтайлик, Япониядаги каби барча клублар хусусий бўлганида эди, қуйидаги тартибот умуман керак бўлмасди. Бироқ бизнинг шароитда:

Суперлига клуби 45 нафардан ортиқ футболчини рўйхатдан ўтказа олмайди (ўз академиясидан чиққан футболчиларни бу лимитдан ташқари рўйхатдан ўтказиш имконияти бор). Клуб ёзги трансфер ойнасида яна 10 нафар футболчи олиб келиши мумкин. Бунинг учун клуб таҳминан шунча футболчини кетказиши керак.

Футболи ривожланган мамлакатларга назар солинса, улар давралар оралиғидаги трансфердан фақатгина арзирли сабаблар билан фойдаланади. Айтайлик, муҳим футболчи узоқ муддатли жароҳат олса ёки клуб келажаги учун фойдали бўлган бирор футболчи эркин агент мақомида (ёки арзонроқ нархда) учраб қолса. Бизда эса мураббий мавсум аввалида ўзи танлаган таркибига мавсум ўртасида яна ўнлаб ўзгартириш киритиши кўп кузатилади. Шундан келиб чиқиб, ёзги трансфер ойнасида рухсат этилган сон миқдорини камайтириш таклифи бор.

Қишки трансфер давомида клублар исталган миқдорда янги футболчини ўз сафига қўша олади. Биз мана шу жойда ҳам лимит жорий қилиш масаласини кўрсатишимиз мумкин. Бу клубларга ёзги трансфердан фақатгина йил охирини кўзлаб эмас, келаси мавсум ҳақида ҳам ўйлаб фойдаланиш, шартномаси якунига етаётган футболчи билан камида ярим, кўпида 1-1,5 йил аввал янги музокарага киришиш мажбуриятини юклаши мумкин.

Манба: diyorimamkhodjaev
Киритилди: 12:02, 07.07.2021.
Ўқилди: 2004 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.