Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Лутфулла Тўраев: «Қандай ўзгарганимни расмий ўйинлар кўрсатиб беради»

Баҳо:
+1 | -

"Бунёдкор” таркибига Қаршининг “Насаф” жамоасидан келиб қўшилган Лутфулла Тўраев майдон марказидаги рақобатни кучайтирди. Унинг мавсумолди тайёргарликлари ва режалари қуйидагича янгради.

- Анталия келгунга қадар Тошкентда ва Дубайда шуғулландик. Кун сайин тайёргарлигимиз ошиб, мавсумга яхши ҳозирлик кўряпмиз, - деб гап бошлади Тўраев.

- “Металлург”га қарши ўйин Сизда қандай таассурот қолдирди?
- Биринчи бўлимда жуда фаол ўйнадик. Чиройли комбинациялар уюштириб, иккита тўп фарқи билан олдинга ўтиб олгандик. Танаффусдан кейин эса ўйинимизни ўзгарди. Кўпроқ орқа чизиқда ўйнай бошладик. Бундан эса рақиб унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштиришга эришди. Умуман олганда, биз натижа учун ўйнамадик. Бизнинг мақсадимиз бошқа – яъни, мавсумга турли хил тактик тайёргарликлар билан кириб бориш.

- Анталия йиғини доирасида олиб борилаётган машғулотлар ҳусусида нималар дея оласиз?
- Кунига икки маҳалдан машғулот олиб боряпмиз. Ҳар 2-3 кунда ўртоқлик учрашувлари ўтказиб, ўзимизни текшириб боряпмиз. Ўйиндан-ўйинга ҳато ва камчиликларимизни бартараф этаётганимиз мавсумга пухта ҳозирлик кўраётганимиздан далолатдир.

- Ўтган йилги Лутфулла Тўраев билан ҳозиргисини ўртасида ўзгариш борми?
- Машғулотлар давомида ўз устимда ишлаб, малакамни янада ошириб боряпман. Қандай ўзгарганимни мавсум давомида ўтказиладиган расмий учрашувларда билиб оласизлар.

- Янги жамоага тўлиқ мослашиб олдингизми?
- Ҳа, бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Чунки таркибдаги аксарият футболчилар билан илгари бирга ўйнаганман.

- “Бунёдкор”ни мавсумга неча фоиз тайёр, деб ўйлайсиз?
- 75-80 фоиз тайёр бўлиб улгурдик.

- Мавсумолди режаларингиз қандай?
- “Бунёдкор”га Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этиб, қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақасида ғолиб чиқиш учун ўтганман. Бу жамоа билан Ўзбекистон чемпиони бўлмоқчиман. Шунингдек, яхши ўйин кўрсатиб, терма жамоамизнинг Бразилияда ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма олишида ўз ҳиссамни қўшишни истайман.

Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.

 

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 09:00, 08.02.2012.
Ўқилди: 12428 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Барселона" 11 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин [4593]

Ламин Ямаль маош борасида Килиан Мбаппени қарийб тўрт баробарга ортда қолдириши мумкин, агар... [4421]

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. «Барселона» «Реал»ни шармандали тарзда турнирдан чиқариб юборди (Видеошарҳ) [2600]

Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи юлдузлари эълон қилинди! [2394]

Месси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин [2308]

Англияда ким энг кўп маош олади? Футболчилар ва мураббийлар рўйхати [1932]

Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда танқидлар остида: У Н’Голо Кантега нисбатан ҳурматсизлик қилдими? (+Видео) [1883]

Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футболчилар нима учун РПЛда камайганини тушунтирди [1622]

Холанд «Барселона» учун кутишга тайёр: У агентига музокараларни тўхтатишни буюрди [1619]

«Реал Мадрид»нинг шорт-листидан 7 нафар ярим ҳимоячи ўрин олган [1606]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик