Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Неймар орзуси томон интилаётган Мессининг оёғидан чалиб қола оладими? "Копа Америка" финали ҳақида

Баҳо:
+ | -

Кеча бЎлиб ўтган қизиқарли баҳсда Аргентина терма жамоаси Колумбияни мағлуб этиб, "Копа Америка" финал йўлланмасини қўлга киритди. Ўйин жуда ҳам қизиқарли ва курашларга бой бўлди. "Альбисилесте" устунлик қилди ва кўплаб ҳужумлар уюштириб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Бироқ колумбияликлар ўзларига берилган оз имкониятларнинг биттасидан фойдаланиб,  ҳисобни тенглаштира олди. Навбат пенальтилар сериясига келди. Бу эса Аргентина терма жамоасига катта босим юклаши аниқ эди. 

Аргентина

Бизда "Копа Америка" турнирини кўриш, бироз қийин бўлди. Ўзимизда ёки ўзимизга яқин қайсидир ОАВда бу турнир траснляция қилинмади. Шунингдек, ўйинларнинг вақти ҳам биз учун бироз ноқулай эди. Шунга қарамай, мен Бразилия в Аргентина иштирокидаги кўплаб ўйинларни кузатиб боришга муваффақ бўлдим. Месси ва жамоадошлари турнирни ўзгача руҳиятда ўтказаётгани менга сезилди. Улар ўзларини ҳар ўйинда ғолиблардай ҳис қилди. Ҳужумкорлик ва ҳимояланишда ўзига ишонч уларда намоён эди. Гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлагач, чорак финалда Эквадор осонликчи таслим этилди. Ярим финалда эса акс ҳолат содир бўлди. Балки, ўйин жиҳатдан улар устунлик қилгандир, аммо 120 дақиқа якунида ҳисоб 1-1 бўлди. Очиғини айтсам, пенальтилар сериясида мен бутунлай бошқача Аргентинани кўрдим. Месси серия давомида шундай эмотсияларга берилдики, бу ўзгача бир ёқимли жараён бўлди. Ундаги хоҳиш ва жанговорлик бутун жамоага ҳам таъсир қилди. Дамиан Мартинеснинг ўта ишончли ҳаракатларини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз. Шундай қилиб, "альбисилесте" финал йўлланмасини қўлга киритди. Финалдаги рақиб анча кучли, бироқ улар мана шу руҳият ва мана шу темпда давом этса, чемпион бўла олиши мумкин.

Бразилия

"Пентакампеонлар" ушбу турнирнинг финалигача унчалик ҳам қийин бўлмаган йўлни босиб ўтди. Фақатгина чорак финалда Чили уларга бироз қаршилик кўрсата олди. Бошқа ўйинларда эса даражадаги фарқ анча сезилиб қолди. Мана ниҳоят финалда улар ўз даражасидаги терма жамоага қарши баҳс олиб боради. Биз ҳар доим уларнинг номини тилга олсак, юлдузли таркиб жумласини қўшиб айтамиз. Бу сафарги турнирда ҳам шундай десак бўлади, бироқ таркиб у қадар ҳам бир текис эмас. Уларнинг ярим ҳимояси бироз кучсизроқдек, наздимда. Аргентинани кўпинча Мессининг даражасига яқин футболчилар йўқлигини айтишар эди, айни дамда Бразилияда ҳам шу ҳолат. Неймар ўз жамоадошларидан бир бош устун. Маркиньос ва ва Каземиро бор, аммо улар етакчи эмас, балки, ўз ишларини усталари ҳисобланади. Шундай экан, бу сафар уларни фаворит демаган бўлар эдим. 

 

Финал ҳақида

Биз Евро-2020 турнирини айни дам катта қизиқиш билан кузатиб бормоқдамиз. Айни дамда мазкур турнир ҳам финал арафасида. Бугун бўлиб ўтадиган Дания ва Англия баҳси финалда ким ўйнашини ҳал қилиб беради. Ярим финалда ўйнаётган жамоалар кўпроқ жамаовий ўйин эвазига етиб келди, десам адашмаган бўламан. Улар сафида яққол етакчи футболчилар йўқ. Бу тарафдан "Копа Америка" турнири финали мақтана олади. Ҳар ҳолда, Неймар ва Месси қарама-қаршилигининг ўзи ҳам финалга безак бера олади. Ҳа айтганча, бу баҳс "Олтин тўп" масаласини ҳам ҳал қилиб бера олиши мумкин. Хуллас, 11 июль санасида ким айни дамда Конмебол лидери эканлигини билиб оламиз. Жанг энди бўлади, бундан олдингилари эса жанггача "тайёргарлик" эди. 

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 21:37, 07.07.2021.
Ўқилди: 7595 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.