ЎФФ 2012 йилдан бошлаб ҳар ойнинг энг яхши футболчи ва мураббийини ОАВ овозига кўра аниқлашга қарор қилди.
4та ОАВ иштирок этган январь ойининг энг яхшилари учун овоз бериш жараёни якунига кўра Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари бош мураббийи Вадим Абрамов ва Қаршининг “Насаф” ҳамда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳужумчиси Кенжа Тўраев январь ойининг энг яхшилари деб топилди.
Вадим Абрамов энг яқин таъқибчиси – Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби бош мураббийи Миржалол Қосимовдан 3 очко илгарилаб кетган бўлса, Кенжа Тўраев “Бунёдкор” ва миллий терма жамоамизнинг асосий дарвозабони Игнатий Нестеровни 6 очко ортда қолдирди.
Энг яхши мураббий
Мураббий |
Очко |
Вадим Абрамов |
10 |
Миржалол Қосимов |
7 |
Игорь Криушенко |
3 |
Деян Журжевич |
3 |
Рўзиқул Бердиев |
1 |
Энг яхши футболчи
Футболчи |
Очко |
Кенжа Тўраев |
10 |
Игнатий Нестеров |
4 |
Ислом Тўхтахўжаев |
3 |
Александр Гейнрих |
2 |
Баҳодир Пардаев |
2 |
Акбар Исматуллаев |
2 |
Шерзод Каримов |
1 |
Овоз беришда иштирок этган ОАВ
ОАВ Ўрин Футболчи Очко Мураббий Очко
Футболчи |
Очко |
Мураббий |
Очко |
||
“Ориат Доно” радиоси |
1. |
И.Тўхтахўжаев |
3 |
Д.Журжевич |
3 |
2. |
А.Исматуллаев |
2 |
В.Абрамов |
2 |
|
3. |
К.Тўраев |
1 |
И.Криушенко |
1 |
|
“Наврўз” радиоси |
1. |
К.Тўраев |
3 |
М.Қосимов |
3 |
2. |
И.Нестеров |
2 |
В.Абрамов |
2 |
|
3. |
Б.Пардаев |
1 |
Р.Бердиев |
1 |
|
“Футгол” газетаси |
1. |
К.Тўраев |
3 |
В.Абрамов |
3 |
2. |
А.Гейнрих |
2 |
М.Қосимов |
2 |
|
3. |
Ш.Каримов |
1 |
И.Криушенко |
1 |
|
“Стадион” газетаси |
1. |
К.Тўраев |
3 |
В.Абрамов |
3 |
2. |
И.Нестеров |
2 |
М.Қосимов |
2 |
|
3. |
Б.Пардаев |
1 |
И.Криушенко |
1 |
2011 йилги мавсум якунларига кўра энг яхши футболчи ва мураббийни аниқлаш жараёнида 110 дан ортиқ спорт журналистлари иштирок этишганди. Унда анча фаол бўлган “Спорт” телеканали, “Чемпион”, “Интерфутбол”, “Футбол Экспресс” каби нашрлар, “Машъал” радиоканали, championat.uz интернет нашри ҳодимлари бу сафар ўз овозлари билан иштирок этишмади.
ЎФФ ой ўйинчи ва мураббийини аниқлашда сунъийликка йўл қўймаслик учун ҳам алоҳида журналистлар овозини эмас, балки ОАВнинг умумий овозини қабул қилишини маълум қилганди (чунки 1та нашрнинг 20га яқин журналисти бир ҳил овоз берадиган ҳоллар кўп кузатилган).
P.S. Январь ойининг энг яхши футболчи ва мураббийи аслида 5 февраль куни маълум қилиниши керак эди. Бироқ спорт соҳасида фаолият олиб борувчи ОАВнинг сусткашлиги сабаб ЎФФ овоз бериш жараёнини яна уч кун чўзишга қарор қилди. 8 февраль 12:00 га қадар бор йўғи 4та ОАВнинг расмий овозлари ЎФФ матбуот бўлимига келиб улгурганди.