Кириш Регистрация
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр
28/11 15:00 Истерн 1-4 Сидней
28/11 15:00 Чонбук Моторс 4-0 Себу
28/11 17:00 Кая-Илоило 1-1 Санфречче Хиросима
28/11 17:00 Жечжианг 4-2 Лион Сити Сэйлорс
28/11 17:00 Селангор 1-2 Муангтонг Юнайтед
28/11 19:00 Порт 2-2 Персиб
30/11 00:45 Кальяри - Верона
30/11 01:00 Брайтон - Саутгемптон
30/11 01:00 Мальорка - Валенсия
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Ноттингем Форест - Ипсвич
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта

Касалхонада 17 миллион евро ишлаб топган Азар ёхуд жароҳатлари қимматга тушган футболчилар

Баҳо:
+ | -

Жароҳатлар футболнинг ажралмас қисми, гарчи ушбу ҳолат баъзида клубларни бутун мавсум давомидаги режаларини бузиб юборса ҳам. Энг яхши деб эътироф этиладиган ўйинчилар ҳам ойлар давомида сафдан чиқиши мумкин. Ҳозир биз драматик воқеалар ҳақида гапирмаяпмиз. Футболчилар жароҳатлар туфайли карьерасини тугатишга мажбур бўлишса, клублар - кўпинча бунинг эвазига ҳеч нарса олмасдан кўп пул тўлашга мажбур бўлишади. Ҳозир эса биз айнан шу ҳақида фикр билдирмоқчимиз.

«Betiton Sports» нашри тарқатган маълумотларга кўра, 2020/21йилги мавсумда Европанинг кучли бешлик чемпионатларида жароҳат олган футболчилар қарийб ярим миллиард евро пул олишган.
Жароҳатланган футболчиларга ойлик маош тўлаш бўйича энг катта маблағ «Реал Мадрид» томонидан сарфланган. «Қироллик клуби» якунланган мавсумда жароҳатлар эпидемиясини бошдан ўтказди.

Шубҳасиз, Эден Азарнинг Европада энг кўп маош оладиган футболчи эканлигига ҳеч ким ажабланмайди. Аммо, бельгиялик футболчи охирги 10 йилликдаги энг ёмон трансферлардан бирига айланишига яқин турибди. Сабаби, «қаймоқранглилар» Эден учун 100 миллион евродан кўпроқ маблағ сарфлаган, аммо мана икки йилдирки Азар ўзидан кутилган ўйинни намойиш эта олмаяпти.

2020/21 йилда жароҳат сабаб энг кўп зарар кўрган 10 клуб.

1. «Реал Мадрид» (Испания) - 44,75 миллион евро
2. «Пари-Сен-Жермен» (Франция) - 41,08 миллион евро
3. «Барселона» (Испания) - 40,8 миллион евро
4. «Манчестер Юнайтед» (Англия) - 33,78 миллион евро
5. «Ливерпуль» (Англия) - 31,65 миллион евро
6. «Ювентус» (Италия) - 30,34 миллион евро
7. «Челси (Англия) - 26 миллион евро
8. «Боруссия Д» (Германия) - 25,57 миллион евро
9. «Рома» (Италия) - 23,05 миллион евро
10. «Манчестер Сити» (Англия) - 18,78 миллион евро

- «Бавария» (Германия), «Арсенал», «Ньюкасл», «Кристал Пэлас», «Тоттенхэм», «Эвертон», «Лестер» (барчаси - Англия), «Шальке» (Германия), «Милан» ва «Интер» (иккаласи ҳам - Италия) ҳам шулар жумласидандир.

- «Ньюкасл»да футболчилар жароҳат олиш муддати узоқроқ бўлган. Ҳар бир жароҳат учун ўртача 107 кун. «Реал»да эса бу кўрсаткич 69 кунни ташкил қилади.

- Аммо, «қироллик клуби» нафақат аниқ рақамлар бўйича, балки нисбий кўрсаткичлар бўйича ҳам етакчилик қилмоқда: тикланиш даври икки ҳафтадан кўп бўлган ҳар бир жиддий жароҳат «қаймоқранглилар»га 2,63 миллион еврога тушган. Албатта, ушбу статистиканинг асосини Эден Азар ташкил қилади. Бельгиялик футболчига кетган маблағ «Реал»нинг зарар кўрган барча пулларининг 38 фоизини ташкил этган.

- Юқорида келтирилган 10 та жамоанинг 8 таси энг бой клубларнинг кучли ўнталигига кирган жамоалар ҳисобланади.

2020/21 йилги мавсумда жароҳат олса ҳам, энг кўп пул ишлаб топган 10 нафар футболчи

1. Эден Азар («Реал»; Бельгия) - 17,14 миллион евро
2. Филиппе Коутиньо («Барселон»; Бразилия) - 15,81 миллион евро
3. Неймар («Пари-Сен-Жермен»; Бразилия) - 13,64 миллион евро
4. Поль Погба («Манчестер Юнайтед»; Франция) - 11,15 миллион евро
5. Марко Ройс («Боруссия Дортмунд»; Германия) - 7,51 миллион евро
6. Самуэль Умтити («Барселона»; Франция) - 7,4 миллион евро
7. Пауло Дибала («Ювентус»; Аргентина) - 7,34 миллион евро
8. Кристиан Пулишич («Челси»; АҚШ) - 6,95 миллион евро
9. Гарет Бэйл («Тоттенхэм», Уэльс) - 6,82 млн евро
10. Хавьер Пасторе («Пари-Сен-Жермен»; Аргентина) - 6,39 миллион евро

- «Реал Мадрид» Эден Азар учун ҳафтасига 475 минг евро сарфлайди, ўтган мавсумда футболчи жами 252 кун жароҳат сабаб майдонга туша олмаган. Натижада умумий тўлов 17,14 миллион еврони ташкил қилган. Бу фақат футболчининг ўзи олган маоши ҳисобланади. Қолаверса, қарийб 13 миллион еврони эса Мадрид клуби солиқ сифатида Испания ғазнасига ўтказган.

- Кучли ўнликка икки бразилиялик, икки аргентиналик ва икки француз футболчилари бор. Ўтган мавсумда инглизлар, испанлар, голландлар ва италиялик футболчилар ишончли ўйин намойиш этишган ва камдан-кам ҳолларда лазаретга тушишган, аммо иккинчи ўнликда ушбу миллат вакиллари ҳам бор:

- Шифохонада бўлса ҳам, катта даромад кўрган футболчиларнинг иккинчи ўнталигидан фуйидаги футболчилар жой олган: Маркус Рэшфорд («Манчестер Юнайтед»), Серхио Рамос («Реал»), Вирджил ван Дейк («Ливерпуль»), Николо Дзаньоло («Рома»), Серхио Агуэро («Манчестер Сити»), Матейс Де Лигт («Ювентус»), Марко Верратти («Пари Сен-Жермен»), Корентен Толиссо («Бавария»), Алекс Сандро («Ювентус») ва Эдинсон Кавани («Манчестер Юнайтед»).

- Филиппе Коутиньо жароҳат сабаб 233 кун майдонга тушмаган. Ўша пайтда бразилиялик 15,81 миллион евро атрофида пул ишлаб топган. Ушбу сумма «Барселона»нинг жароҳатланган футболчиларга қилган барча тўловларининг 39% ҳисобланади.

- Неймар топ-20-да энг кўп маош оладиган футболчи. Париж клуби аъзоси бўлган бразилиялик футболчи 95 кун давомида касалхонада бўлган. Мазкур вақт давомида Неймар салкам 14 миллион евро «ПСЖ»га зарар етказган. Неймар лазаретда бўлган пайтда ҳам «Пари Сен-Жермен» клубидан бир кунда тахминан 140 минг евро атрофида пул олган.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади. 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:16, 10.07.2021.
Ўқилди: 5150 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.