«Интер» ҳимоячиси Далберт ўзига Россиядан тушган таклифни рад этди. Бу ҳақда машҳур журналист Николо Скира хабар беради. ЦСКА футболчига қизиқиш билдирган эди.
Бразилиялик футболчи Италияда қолишни даъво қилмоқда. У «Кальяри» билан айни пайтда музокаралар олиб бормоқда.
Шу билан бирга, Далберт янги клубида ижарада ўйнайди. Футболчини сотиб олиш қиймати етти миллион еврони ташкил этиши белгилаб қўйилди.