Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Ҳоланд, Мбаппе, Кейн, Месси. Ёзнинг асосий трансфер сагалари

Баҳо:
+ | -

Ёзги трансферлар доирасида «ПСЖ» ва «Барселона» клублари ўз сафига бир нечтадан янги футболчи қўшиб олишга улгурди, қолган гранд жамоалар ҳам трансфер бозорида фаол иш олиб боришмоқда. Ёзнинг қолган қисмида яна қандай катта трансферлар амалга ошиши мумкин?

Эрлинг Ҳоланд, 20 ёш
Қаердан: «Боруссия» Дортмунд
Қаерга: «Барселона», «Реал», «Челси», «Манчестер Сити»
Трансфер қиймати: 130 млн евро

Ҳоланд кашф қилинганидан буён ҳар трансферлар ойнасида топ-клублар нигоҳида бўлиб келмоқда. 2019 йил ёзида ушбу норвегиялик вундеркин ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бир ўйинида Ҳондурас дарвозасига тўққиз гол уриб, тилларда достон бўлганди. Ўшанда «Зальцбург» ушбу ёш юлдузни ярим йил ўз сафида олиб қолишга муваффақ бўлди. Бу вақтда Ҳоланд ўзини кўрсатиш учун тўлиқ фойдаланди ва барча турнирлар доирасидаги 22 ўйинда 28 гол урди, ЕЧЛ гуруҳ босқичида 7та гол уриб (шундан бири «Ливерпуль»га) яна барчанинг эътиборини ўзига қаратди. Дортмунднинг «Боруссия» клуби мавсумлар оралиғида, 2020 йил январида ажойиб трансферни амалга оширди - ушбу истиқболли форвард атиги 20 миллион еврога сотиб олинди. Немислар клубидаги бир ярим йилда Ҳоланд 59 ўйинда 57 голни рақиблар дарвозаларига жойлади ва энди унинг трансфер қиймати 130 миллион еврогача ўсган (transfermarkt.de бўйича) — ундан фақат Килиан Мбаппе қимматроқ.

Ҳозирда уни трансфер қилишга уринмайдиган жамоаларни санаш унга даъвогарларни санашдан кўра осонроқ. Ёш футболчи шу йил баҳорида ўз агентлари (отаси Альф-Инге Ҳоланд ва Мино Райола аввал Испанияда, кейин Англияда бўлишган) билан Европа бўйлаб турне ўтказганди. Унинг хизматларига айниқса «Реал» ва «Челси» катта қизиқиш билдирмоқда. Сўнгги хабарларга кўра, Лондон клуби 175 миллион евро таклиф қилмоқда.


 

Килиан Мбаппе, 22 ёш
Қаердан: «ПСЖ»
Қаерга: «Реал»
Трансфер қиймати: 200 млн евро

Мбаппенинг нархи шунчалик юқорики, унга даъвогар клублар сони биттагача қисқарган — «Реал». 22 ёшли ҳужумчи парижликлар билан кейинги ёзда тугайдиган шартномасини узайтиришга шошилмаяпти, клуб раҳбарияти эса Мбаппени Мадридга қўйиб юбормоқчи эмас. Пайшанба куни Marca «ПСЖ» босслари форвард учун молиявий жиҳатдан қайтариб бўлмас янги таклиф тайёрлаётгани ҳақида хабар берди.

Ишга «ПСЖ»нинг янги аъзоси Серхио Рамос ҳам аралашди: «Унга Парижда қолишни маслаҳат бераман. Албатта, мен Килианнинг келажагига аралашдиган одам эмасман, аммо истардимки, у клубда қолсин. Бизга энг яхши футболчилар керак, Килиан эса улардан бири, худди Неймар каби. Биз биргаликда мўъжизавий ишлар қилишга қодирмиз. Шуниси аниқки, «Реал»да бўлганимда бундай гаплар айта олмасдим. Аммо мен ҳозир ўз жамоам ҳақида ўйлашим керак ва менинг жамоам — «ПСЖ». Таркибда энг яхши ижрочилар бўлишини истайман».


 

Ҳарри Кейн, 27 ёш
Қаердан: «Тоттенҳэм»
Қаерга: «Манчестер Сити», «Челси»
Трансфер қиймати: 120 млн евро

Англиялик кўп мухлислар учун Кейн ҳамон сирли бўлиб қолмоқда. 27 ёшлилар авлодининг энг кучли ҳужумчиси ҳамон «Тоттенҳэм»дан кетмади (у 2011 йилдан бери шу клубда). Ушбу инглиз футболчиси ҳеч қачон топ-клублар эътиборидан четда қолмаган. Англия грандлари ва «Реал» кўп марта уни сотиб олишга уринган, бу трансфер ниҳоят шу ёзда амалга ошадиган кўринмоқда — Кейн ўзи Лондондан кетишни истаётгани ҳақида май ойидаёқ маълум бўлганди.

Унинг энг эҳтимолий манзили — «Манчестер Сити». Пеп Гвардиола жамоаси марказий ҳужумчи қидирмоқда. Ўтган мавсумда жамоа ҳужум чизиғи вакиллари навбатма-навбат ўзларини бу позицияда синаб кўришди, энг кўп голни Илкай Гундўған урди — барча турнирлар доирасида 17 гол. Габриэль Жезус вазиятлардан фойдаланишда аниқроқ ҳаракат қила олмади, Серхио Агуэро эса жароҳатлар туфайли деярли ўйнамади. Якунда аргентиналик футболчи эркин агент мақомида «Барселона»га йўл олди. Англия термаси сардори учун «Сити» катта маблағ сарфлашига тўғри келади, унинг трансфер қиймати transfermarkt.de порталида 120 миллион еврога баҳоланган.



 

Антуан Гризманн («Барселона») ва Сауль Ньигес («Атлетико»)
Қаерга: «Барселона» ва «Атлетико» ўртасида алмашув

Гризманнинг «Барселона»даги фаолияти кутилганидек кечмади. Бир томондан, француз майдонда икки футболчи учун ўйнайди ва бош мураббий Роналд Куман томонидан ҳам, клуб раҳбарияти томондан ҳам унинг ўзини клубга бағишлашига эътироз бўлиши мумкин эмас. Бошқа томондан, Гризманн — 120 миллион евро эвазига харид қилинган ҳужумчи, аммо у 99 ўйинда 35 гол урди. «Барселона»да унинг майдондаги позицияси тез-тез ўзгарди, французни жамоавий муваффақият учун қурбон қилишди, аммо Гризманн барибир ўзи учун вариантлар яратиб голлар урди. Каталонияликлар энди Лео Месси билан шартномани янгилаши учун маошлар ведомостини енгиллатиши керак бўлмоқда ва бу сафар ҳам Гризманн қурбонликка келтирилмоқда.

Деярли ҳал қилинган вариант — уни «Атлетико»га қайтариш ва эвазига Саул Ньигесни олиш.Мадридликлар «Удинезе» яримҳимоячиси Родриго Де Паул билан таркибни кучайтиришди ва кўп йиллардан буён жамоада майдон марказида тўп суриб келган етакчиси билан хайрлашишга тайёр. Клубларнинг режасига кўра, «матрасчилар» каталонияликларга трансфер доирасида 15 миллион евро тўлаб бериши керак. Гризманн собиқ клубида яна аввалги даражада ўйнай бошлаши, Сауль эса клубдаги муваффақиятсиз мавсумдан кейин фаолиятини бошқа бир топ-клубда қайта тиклашга уриниб кўриши мумкин.

Тўғри, ла лига раҳбарияти ҳозирда ушбу трансфер регламентга қанчалар мос равишда бўлишига қизиқиб қолган ва текширувлар бошлаган.


 

Лионель Месси, 34 ёш
Қаердан: «Барселона»
Қаерга: «Барселона»
Трансфер қиймати: эркин агент

Аргентиналик футболчи ҳамон эркин агент мақомида қолмоқда. Лекин у «Барселона» билан шартномани янгилашига шубҳа йўқ. Чоршанба куни Европанинг энг таниқли инсайдерлари — Фабрицио Романодан тортиб Гильем Балагегача — клуб ва футболчи беш йиллик янги шартнома бўйича келишувга эришгани ҳақида хабар тарқатишди. Маълумотларга кўра, Месси клубда қолиш учун маоши икки баробар қисқаришига рози бўлган.

Бошқа томондан, томонлар «келишувга эришгани ва эрта-индин шартнома имзоланиши» ҳақидаги хабарларнинг янги серияси ҳар ойда чиқади, аммо ҳозиргача расмий келишув содир бўлмади. Умуман, «Барселона» янги шартнома тузиши учун аввал тўловлар ведомости масаласини ҳал этиши керак, шундан кейингина ла лига клубнинг янги футболчиларининг шартномаларини рўйхатдан ўтказади. Шундай экан, попкорнларни йиғиштиришга ҳали эрта.


Эдуарду Камавинга, 18 ёш
Қаердан: «Ренн»
Қаерга: «Манчестер Юнайтед», «ПСЖ», «Реал»
Трансфер қиймати: 55 миллион евро

Бир йил муқаддам «Ренн» ўз вундеркинди Эдуарду Камавингани сақлаб қола олганди, аммо энди бу иш қийинроқ. Ўтган мавсумда ушбу 18 ёшли яримҳимоячи Чемпионлар лигасида ўйнади ва Франция термасида дебют қилди. Футболчининг клуби билан шартномаси 2022 йил ёзига қадар амал қилади ва «Ренн» агар ҳозир шартномани янгиламаса ёки уни каттароқ пулга сотмаса, кейинги йил текинга қўйиб юбориши керак бўлади.

Камавингага «ПСЖ» ва «Реал» клублари аввалдан қизиқиб келишмоқда, аммо «Манчестер Юнайтед» ҳозирча музокараларда фаолроқ. Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, «Ренн» футболчисини Англияга 30 миллион еврога ҳам қўйиб юборишга рози.
Эдуарду Камавинга.


Мануэль Локателли, 23 ёш
Қаердан: «Сассуоло»
Қаерга: «Ювентус», «Боруссия» Д, «Арсенал»
Трансфер қиймати: 35 миллион евро

Локателли Италия сафидаги ўйинлари билан Евро-2020 кашфиётларидан бири бўлди. «Сассуоло» яримҳимоячиси гуруҳ ўйинларида жароҳат туфайли ўйнай олмаган Марко Верраттининг йўқлигини билинтирмади, Швейцария дарвозасига икки гол урди (3:0).

Италияда Локателлининг таланти ҳақида аввалдан билишади. Ҳавбек катта футболдаги фаолиятини 18 ёшида «Милан»да бошлаган, аммо кўп вақт ўтмай «россонери»лар ундан воз кечишган, у эса «Сассуоло»да фаолиятини тиклаган ва ҳозирда жамоа сардорига айланган. 23 ёшли футболчига «Боруссия» Д ва «Арсенал» ҳам қизиқаётганди, аммо «Ювентус» уларни ортда қолдирди. Туринликлар Локателли билан беш йиллик шартнома бўйича келишувга эришган, унинг йиллик маоши миқдори уч миллион еврога тенг бўлади. «Сассуоло» ўз етакчиси учун 40 миллион евро олмоқчи.


Рафаэль Варан, 28 ёш
Қаердан: «Реал»
Қаерга: «Манчестер Юнайтед»
Трансфер қиймати: 70 миллион евро

Жаҳон чемпиони ва Чемпионлар лигасининг тўрт карра ғолиби Варан 10 йиллик фаолиятидан кейин «Реал»ни тарк этмоқда. Француз футболчисининг шартномаси муддати кейинги йил ёзида тугайди, аммо томонлар шартномани янгилаш устида ишлашмаяпти, унинг кетиш қарорини ўзини Мадридга олиб келган франциялик мураббий Зинедин Зиданнинг кетгани ҳам мустаҳкамлаган. Қаймоқранглилар эса футболчини шу ёзда сотмаса, кейинги йили текинга қўйиб юборишига тўғри келади.

Ҳимоячи учун биринчилардан бўлиб «Манчестер Юнайтед» даъвогар бўлиб чиққан. Инглизлар клуб трансфер учун 50 миллион евро тўлаб, Вараннинг ўзига йилига 12 миллион евро миқдорида маош кўзда тутилган беш йиллик шартнома таклиф этмоқчи. Мадридликлар эса трансфердан камида 60 миллион евро ишлашни ният қилган.


Ренату Санчеш, 23 ёш
Қаердан: «Лилль»
Қаерга: «Бавария», «Барселона», «Ливерпуль»
Трансфер қиймати: 30 миллион евро

Евро-2016дан Евро-2020гача беш йил ўтди, аммо Ренату Санчешнинг фаолиятида ҳеч нарса ўзгармагандек. 2016 йилда 18 ёшда бўлган португалиялик турнирнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиб «Бавария»га йўл олганди. Аммо у мюнхенликлар клубидаги рақобатни енга олмади, «Суонси»га ижара ҳам ўхшамади. Ёрдамга «Лилль» келди. Францияда Санчеш ўзига келди ва ўтган мавсумда «Лилль»га «ПСЖ»дан чемпионлик титулини олиб қўйишда ёрдам берди.

Евро-2020да Санчеш Португалия термаси сафида ёрқин ўйин кўрсатди ва энди ушбу 23 ёшли футболчи атрофидаги вазиятни «Барселона», «Ливерпуль» ва яна «Бавария» кузатмоқда. Германия чемпионларида Санчешни 30 миллион еврога қайтариб сотиб олиш ҳуқуқи бор ва шу туфайли улар ушбу футболчи учун курашда энг қулай вазият ҳосил қилишган.


Душан Влахович, 21 ёш
Қаердан: «Фиорентина»
Қаерга: «Ювентус», «Ливерпуль», «Тоттенҳэм»
Трансфер қиймати: 40 миллион евро

«Фиорентина»да мавсумни ишончсиз бошлаган (А Сериянинг 11 турида атиги 1 гол) Влаҳович уни тўпурарлар рўйхатида 4-ўринда якунлади (37 ўйинда 21 гол) ва чемпионатнинг энг яхши ёш футболчиси бўлди. Энди ушбу сербиялик кўплаб топ-клуб эътиборига тушган. 21 ёшли ҳужумчини «Ювентус», «Ливерпуль» ва «Тоттенҳэм» каби клублар ўз сафида кўришни истамоқда.

Бу борадаги миш-мишларни «Фиорентина» бош директори Жо Бароне қуйидаги сўзлари билан босди-босди қилмоқчи бўлди: «Влахович — «Фиорентина» футболчиси. Футболчининг шартномаси яна икки йил амал қилади, ҳозир биз унинг агенти билан янги келишув бўйича музокаралар ўтказмоқдамиз». Аммо унинг уринишлари бефойда.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, клуб раҳбарияти футболчи билан шартномани 2025 йилгача узайтириб, унинг йиллик маошини 2 миллион еврога кўтариш бўйича таклиф берган, аммо футболчи бу шартларга кўнмаган, унинг агенти эса бошқа клубга трансфер устида ишламоқда.

Шартномани узайтириш ҳақидаги гаплар, катта эҳтимол билан унинг трансфер нархини оширишга уриниш ҳисобланади. Бундай даражадаги талантли футболчини Флоренцияда ушлаб қолишнинг имкони бўлмайди.


 

Манба: kun.uz
Киритилди: 11:48, 18.07.2021.
Ўқилди: 12120 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.