Кириш Регистрация
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон
01/01 22:30 Кристал Пэлас - Фулхэм
01/01 22:30 Ливерпуль - Лидс
02/01 01:00 Брентфорд - Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд - Манчестер Сити

"Сантьяго Бернабео"дан "Местальяга"

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

"Валенсия" клуби президенти Мануэль Льоренте ОАВларига берган интервьюсида, "Валенсия"нинг уй стадиони бўлмиш "Месталья"ни кубок финали учун тақдим этишга тайёр эканлигини таъкидлади.

"Кубок финалини Местальяда ўтказилишини исташса, марҳамат - стадионимизни бажонидил финал ўйини учун тақдим этишга ва бу ўйинни юқори савияда ўтказиш учун барча шарт-шароитларни яратиб беришга тайёрмиз. Финал ўйини жуда қизиқарли ва курашларга бой ўтишига шубҳа йўқ. Қоларерса шахримиз аҳолиси ва футбол мухлислари учун ҳам бу фойдали бўлади деб ўйлайман",- дейди "Валенсия" президенти.

Эслатиб ўтамиз, аслида режага мувофиқ бу йилги кубок финали  Мадриддаги "Сантьяго Бернабео" да ўтказилиши лозим эди. Аммо, бундан бир неча соат олдин тарқатилган маълумотларда Мадриднинг "Реал" клуби ўз уй стадионларини кубок финали учун бермасликка қарор қилганлиги айтилган. Бунга сабаб сифатида, мадридликларнинг ашаддий рақиби бўлган "Барселона"нинг финалга йўл олганлиги кўрсатилмоқда. "Барса"нинг ғалабаси, мадрид клуби мухлислари учун оғир кечиши мумкинлигини бунга сабаб қилиб кўрсатишмоқда.

Ҳозирча Испания Футбол Федерацияси (RFEF) финал ўйини қайси стадионда ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилмаган.

Манба: www.sports.ru

Ўтган йилги кубок финали ҳам айнан "Месталья"да ўтказилган эди. Финал бу йил ҳам "Месталья"да ўтказилиш эъҳтимоли кўпроқ.

Киритилди: 16:07, 09.02.2012.
Ўқилди: 10722 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.