Кириш Регистрация
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе 2-0 Лечче
07/12 18:00 Эльче 3-0 Жирона
07/12 19:00 Брайтон 1-1 Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри 1-0 Рома
07/12 20:15 Валенсия 1-1 Севилья
07/12 21:30 Фулхэм 1-2 Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио 1-1 Болонья
07/12 22:30 Эспаньол 1-0 Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи 2-1 Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид 0-2 Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа
09/12 00:45 Торино - Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна - Леванте

Это'О ЖЧ-2022 финалида қайси жамоаларни кўришни истаётганини айтди

Баҳо:
+ | -2

«Барселона» клуби собиқ футболчиси Самуэль Это'О ЖЧ-2022 финалида Камерун ва Қатар терма жамоаларини кўришни истаётганини айтди.

«Мазкур мусобақа тарихдаги энг яхши жаҳон чемпионати бўлишига шубҳа қилмайман. Менда ўзига хос орзу бор — финалда Камерун ва Қатар терма жамоаларини кўриш. Шунда бажонудил барчани Қатарга таклиф қиламан. Умид қиламан, Қатарга ташриф буюрадиган мухлислар бир кунда иккитадан ўйинни стадионда кўришга муваффақ бўлишади. Ахир бу ўзига хос имконият. Буни улар кейинчалик ўз набираларига айтиб беришлари мумкин.

Доҳада чиройли жойлар кўп. Ишқибозлар вақтни яхши ўтказишлари ва футболдан завқ олишлари мумкин. Қатарда декбарь ойида ажойиб иқлим ҳукм суради, ҳаво ҳарорати тахминан 20 даража бўлади. Шу боис, нафақат ўйинчилар учун, балки Қатарга келадиган барча учун идеал шароит бўлади», - деди Это'О.

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги жаҳон чемпионати 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабрга қадар Қатарда ўтказилади.

Манба: footballhd.ru
Киритилди: 22:52, 21.07.2021.
Ўқилди: 12346 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.