Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Отабек Валижонов «Шўртан» билан бир йиллик шартномага имзо чекди

Баҳо:
+ | -

Янги бошланажак мавсумга жиддий тайёргарлик кўриш билан бир қаторда ўз сафини кучли ва маҳоратли футболчилар билан бойитиб олаётган Ғузорнинг “Шўртан” клуби бугун яна бир кўзга кўринарли трансферни амалга оширди.

Аввалги мавсумларда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси таркибида тўп суриб, наманганлик минглаб ишқибозларнинг эркатой футболчисига айланган Отабек Валижонов бугун “Шўртан” клуби билан бир йиллик шартнома имзолади.

“Албатта, ҳар бир футболчи ўз  олдига юқори мақсадларни қўяётган клубда тўп суришни орзу қилади. “Шўртан” ҳам сўнгги йилларда ўз ўрнига эга бўлиб бораётган клублар сирасига киради. Қолаверса, клубда футболчилар учун барча шароитлар мухайё қилинган. Клуб раҳбарлари жиддий таклиф билар чиқишди. Олдимда бир қатор вариантлар ҳам бор эди. Лекин, уларнинг орасида “Шўртан” клуби варианти менга маъқул келди. Албатта, “Шўртан” клуби билан шартнома имзолаганимдан баҳтиёрман. “Шўртан” клубида янги марраларни забт этмоқчиман. Умид қиламанки, бор кучим ва ғайратимни ишга солиб, клуб олдига қўйилган вазифани бажаришда сидқидилдан меҳнат қиламан” дейди, “Шўртан” клубининг янги футболчиси бир йиллик шартномага имзо чекканидан сўнг.

Игорь Криушенко шогирдлари 13 феврал куни Тошкент-Истанбул-Анталия йўналиши орқали Туркияга учиб кетишади ва уларнинг орасида Отабек Валижонов ҳам бор.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 00:50, 10.02.2012.
Ўқилди: 13724 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.