Кириш Регистрация

АПЛда VAR билан боғлиқ қоидаларга ўзгартиришлар киритилади

Баҳо:
+ | -

Англия Премиер лигаси янги мавсумга тайёргарлик доирасида VAR қоидаларини ҳам қайта кўриб чиқади. Бунда янги қоидалар, шунингдек уларга ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Жумладан, бунда оффсайд чизиғининг «йўғонлик даражаси» ҳам эътиборга олинади. VAR қарорлари Евро 2020да фойдаланилган тизим каби маҳсулдор бўлиши кўзда тутилган.

VAR борасидаги стандартлаштирилган қарорлар мажмуи июнь ойида «Профессионал Ўйин Расмийлари» (ПЎР) ташкилотига аъзо ҳакамлар раиси Майк Райли бошчилигида клубларнинг йиллик йиғини доирасида қабул қилинган. ПЎР ташкилоти янгиланган қоидалар яқин келажакда ҳужумкор клубларнинг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатишига ишонмоқда.

Халқаро Футбол Ассоциацияси қонун қоидаларига биноан эндиликда оффсайд чизиқларини максимал қалинлиги белгилаб қўйилиши маълум қилинган. Шунингдек, VAR томонидан оффсайд белгилашда қизил ва кўк чизиқ тортилганда улар бир-бирига тегиб турса, оффсайд инобатга олинмайдиган бўлди. Бу қоида VARнинг икки йиллик АПЛдаги фаолиятидан ва мухлислар талабидан келиб чиқиб қўлланилмоқда. Томошабинлар масаласига келадиган бўлсак, стадион ва телевизион мухлислар эндиликда, VARнинг вазиятлар устида ишлашини кўрмайдилар. Сабаби қарорлар қабул қилинаётган пайтда кадрлар ва экран тасвирлари алмашиниши чалғишларга сабаб бўлиб, мухлислар орасида тартибсизлик ва норозиликлар келтириб чиқарган. Шу пайтгача миллий чемпионатлар ичида фақат Премиер лига VAR қарор қабул қилиш жараёнлари эфирга узатаётган эди. Бунга чек қўйиладиган бўлди.

Шунингдек, ФИФА оффсайд чизиқлари футболчи танасини қаеридан бошланиши ҳақида аниқ қарор қабул қилган. Унга кўра, қўлтиқ ости энди тананинг оффсайдлар ўлчанадиган қисми сифатида таснифланади. Қолаверса, «Handball» муаммосига ҳам ойдинлик киритишга ҳаракат қилинди. Ҳужум қилаётган жамоа вакилининг қўлига беҳосдан тўп тегиб кетиши эндиликда «жарима»га сабаб бўла олмайди. Бунда истисно тариқасида шундай дейилган: «агарда тасодифий қўл билан ўйнаш ўйиннинг ҳужум йўналишига ва ривожланишига таъсир кўрсатса, у ҳолда жарима белгиланиши мумкин». Боз устига, бунда ўйинчи танасининг қанчалик табиий ҳаракат қилишига ҳам эътибор берилади. Агар қўл тананинг жойлашуви ва ҳаракатига нисбатан табиий деб топилса, у ҳолда гавда позициясига асосан жарима белгиланмайди.

Ушбу қоидаларга ўзгартиришлар киртилишда УЭФАнинг тажрибалари асосида ёндошилди. Хусусан, Евро 2020даги VAR бошқаруви ҳам муҳим рўл ўйнаган. Англия – Дания ўйинидаги ҳамма учун баҳсли туюлган пенальтининг берилиши ҳам янги қоида асосида эди. Аммо Европа чемпионатида битта ўйинда Премиер лигадагига қараганда кўп ҳакамлар бригадаси мавжуд эди. Боз устига 51 та ўйин билан бутун мавсум давомидаги 380 та ўйинни таққослаб бўлмайди. Премиер лигада VAR максимум даражада адолатли қарор чиқариши учун ассистент ҳакамларга қўшимча ваколатлар берилиши мумкин.

Инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: Skysports.com
Киритилди: 09:00, 25.07.2021.
Ўқилди: 2591 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.