Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Чусовитина сиймоси: ўзбек спорт гимнастикаси қироличаси фаолиятига назар

Баҳо:
+ | -

Кеча ўзбек гимнастикаси маликаси Оксана Чусовитина спортдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Токио Олимпиадаси унинг фаолиятидаги саккизинчисига айланди. Оксананинг ҳисобида 1992 йилги Барселонадаги олимпия ўйинлари олтин медали ва 2008 йилги Пекиндаги ўйинлардаги кумуш медаль бор. Шунингдек, Чусовитинанинг натижалари ичида 3 карра жаҳон чемпиони ва Европа чемпионатларининг олтин ва учта кумуш медаллари бор.

Якшанба куни гимнастикачи Токио-2020 Олимпия мусобақасида финал босқичи саралашида қатнашди. Бироқ у финалга чиқа олмади ва профессионал фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

«Энди ҳаммаси тугади, менинг борим шу. Мен ортиқ спортга қайтмайман. 46 ёшдаман ва ҳаётда қиладиган ишларим жуда кўп уларни қилиш вақти келди», – деди Чусовитина мусобақа тугагандан сўнг.

Умуман олганда, ушбу олимпиада Оксана учун жуда ғалати бошланди. Аввалроқ унга очилиш маросимида байроқдор спортчи бўлиб аренага Ўзбекистон байроғини олиб чиқиш ишониб топширилди. Маросимга бир кун қолганда эса бу вазифа бошқа спортчиларимизга топширилди.

«Улар менга нега буни ўзгартирганларини тушунтиришмади, шунчаки мен чиқмаслигимни айтишди ва тамом ҳеч қандай изоҳ беришмади. Бу нарса мотивацияни ўлдирди. Бундай қилиш мумкин эмасди. Шунчаки олдимга келиб тушунтиришса бўларди, биз ҳаммамиз одаммиз, тушунамиз», - деди Оксана воқеадан кейин.

Чусовитинанинг спортдаги фаолияти СССР терма жамоасидаги чиқишларидан бошланди. У 15 ёшида асосий таркибга кирди. Натижада, Оксананинг карьераси жуда қийин ва ўз навбатида зафарли бошланди.

 • 1992 йилда Чусовитина СССР таркибида Олимпиадага борди ва жамоавий ҳисобда олтин медаль олди.

Шундан сўнг, Чусовитина Россияга кўчиб ўтмади (гарчи унинг деярли барча қариндошлари у ерга кўчиб кетишган бўлса ҳам). У ўзи туғилган мамлакат номидан мусобақаларда чиқишга қарор қилди.

• 1996 йилда Оксананинг натижалари анча ёмонлашди: Атлантадаги ўйинларда у ўзининг севимли таяниб сакраш йўналишида финалга чиқа олмади. Бундан олдин Чусовитина ушбу йўналишда Жаҳон чемпионатининг бир нечта медалларини қўлга киритганди.

• 2000 йилда Оксана Сидней Олимпиядасидан ҳам медалсиз қайтди ва карьерасида қисқа танаффус қилди. Кейин Чусовитина Алишер исмли фарзанди бўлди.

Фарзандли бўлганига бир неча ой ўтмасдан у яна халқаро мусобақаларда қатнаша бошлади. 2002 йилда Оксана яхши спорт формасига кириб олди ва Пусандаги Осиё ўйинларида иккита олтин ва иккита кумушни медални қўлга киритди.

Унинг ғалабалари узоқ вақтга татимади. Ўғлида оғир касаллик аниқланди. Фарзанди оғир лейкемияга (оқ қон) чалинганди. Касалликни даволаш учун 120 минг долларлик жарроҳлик  амалиёти талаб қилинарди. Натижада, у Германия фуқаролигини қабул қилди, бу эса Алишернинг даволанишини осонлаштирди ва тезлаштирди. Жарроҳлик амалиётисиз Алишернинг шифокорлар бир ой умри қолганини айтган эди.

Афина-2004да Чусовитина муваффақиятсизликка учради. Кўпкураш бўйича 97-ўрин.

Пекин Олимпиадасида гимнастикачи Германия терма жамоаси байроғи остида чиқишлар қилди. У ерда Чусовитина кумуш медални Германия термаси учун олиб бериб, қайсидир маънода фарзандининг ҳаётини сақлаб қолган мамлакатга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Лондон-2012да ҳам у Германия жамоаси сафида чиқиш қилди. Бу сафар унга бироз омад етишмади, якунда бешинчи бўлиб мусобақани якунлади. Шундан сўнг у Ўзбекистонга қайтди.

Рио-2016даги ўйинларда Ўзбекистон учун чиқиш қилган Оксана еттинчи ўринни эгаллади.

2021 йилда Чусовитина қўлларини баланд кўтариб катта спорт жамоатчилиги билан хайрлашди.

«Менга мухлислик қилган ҳаммага раҳмат. Хайр!  Хайр!». Оксана томошабинларнинг муносиб олқишларига сазовор бўлди ва ҳамкасблари билан қучоқлашиб, кўз ёшлар билан аренани тарк этди.

Оксана Чусовитина ҳар бир спортчи орзу қилса бўладиган даражада фаолият олиб борди. Ҳаётнинг «зарба»ларига ўз вақтида чап бера олди. Хайр, Оксана барчаси учун раҳмат!!!

Руслан Максимов тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:03, 26.07.2021.
Ўқилди: 3487 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.