Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Кучли бешликдан ташқарида. Дунёдаги энг кўп мухлисга эга клублар

Баҳо:
+ | -

1. «Спортинг CП»

Португалия чемпионатида узоқ йиллардан буён кучли учлик шаклланган. Бу жамоалар доимо Европа саҳнида ўз шаъни учун кураш олиб боришади. Португалияда учинчи жамоа сифатида эътироф этилувчи «Спортинг» клуби ҳар доим рақобатдош бўлган. «Бенфика» ва «Порту» билан курашдан чарчамайдиган жамоа дунё футболига Криштиану Роналду каби даҳони етказиб берди. Айнан шу жиҳатлар клубнинг мамлакат ва дунё бўйлаб мухлислари кўплигига асос бўлган.

2.«Фенербаҳче»

Истанбул шаҳрида асос солинган турк гранти нафақат Туркияда балки Европада ҳам ўзига яраша мавқега эга клублардан биридир. 28 маротаба Туркия чемпионлигига эришган жамоанинг Евромайдонда ҳам чуқур илдизлари мавжуд. Хусусан, «Фенербаҳче» 2008 йилги ЙЧЛнинг чорак финалигача етиб келган эди. Кейинчалик, Европа лигасида 2013 йилги ярим финалчига айланган. Шундай натижалари учун ушбу клубнинг турк аудиториясидан ташқари, дунё бўйлаб ҳам мухлислари салмоқли.

3. «ПСВ»

Нидерланиянинг машҳур клубларидан бири ва шубҳасиз шонли тарихга эга бўлган «ПСВ» доимо ўз ўйин услубига эга бўлган. 24 марта Эрдивизия ғолиблиги, икки марта Европа чемпионлигини нишонлашга муяссар бўлган клуб, дунё футболига кўплаб номларни етказиб берган. Рууд ван Нистерлой, Роналдо ҳамда Рууд Гуллит каби машҳурлар дастлаб, айнан «ПСВ»да порлашган эди. Айнан шу сабаб мухлислар ҳали ҳамон ушбу клуб номини ҳурмат билан тилга олади.

4. «Порту»

Португалиянинг иккинчи жамоаси бўлган «Порту» узоқ тарихий давр мобайнида ўз қадриятига эга клуб сифатида эътироф этилган. Ушбу жамоа Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ҳамда Европа супер кубогини қўлга киритган кам сонли клублардан биридир. 2003-2004 йиллардаги клуб муваффақиятига Жозе Моуринё билан эришганди. Бундай зафарли онларга эга клубнинг мухлислари дунё бўйлаб тўлиб ётибди.

5. «Рейнжерс»

Шотландия халқининг ғурурига айланган жамоа афсонавий тарихга эга. Клуб 55 марта мамлакат чемпиони, 33 марта кубок соҳибига айланган. «Рейнжерс» 1961 йилда илк марта УЭФА мусобақасининг финалига чиққан Буюк Британия клуби эди. Ҳозирда Стивен Жераррд қўл остида юксалишга ҳаракат қилаётган клуб, амалдаги мамлакат чемпионига айланишди.

6. «Галатасарой»

Туркия чемпионатининг яна бир машҳур вакили бўлган Истанбул клуби, доимий юқори даражада турувчи жамоалар сирасига киради. Яқин ўтмишда молиявий муаммоларга дуч келган «Галатасарай» ҳозирда грант клуб сифатида барчанинг ҳаёлида гавдаланади. Чунки клуб 2000 йилда УЭФА кубоги ҳамда Суперкубокни қўлга киритган ягона турк жамоасидир. Шунингдек, 22 карра мамлакат чемпионлигига эришган клубнинг довруғини аллақачон бутун дунё билади.

7. «Селтик»

Шотландия Премиер лигасининг шонли клубларидан яна бири бу «Селтик»дир. Доимо «Рейнжерс» билан рақобатда бўлган клуб, аллақачон мамлакатнинг юзига айланган. Улар 1967 йилда Европа кубогини қўлга киритганидан кейин бутун қитъада кўп сонли мухлисларга эга бўлган. Қолаверса, улар Бирлашган Қиролликда Еврокубокларда йигирманчи асрда энг кўп иштирок этган жамоалардан бири саналади.

8. «Бока Хуниорс»

Аргентинанинг дунёга энг машҳур футбол тарғиботчисига айланган клубнинг тарихий йўли жуда ҳам мураккаб. Шу билан бирга шонли ҳамдир. Бу жамоада натижалардан кўра, ҳиссиётлар устун туради дейишади. Лекин уларда ҳар иккиси ҳам бор. «Бока Хуниорс» қитъадаги энг кўп халқаро совринларга эга чиққан. 70 маротаба Аргентина чемпионлигига эришган жамоанинг дунёдаги мухлислари сони борган сари ошиб бормоқда.

9. «Бенфика»

Португалия чемпионатининг энг кучли жамоаси ҳисобланган клубда ўзига ҳос рекордлар мавжуд. Улар 1960 йилларда футбол оламида етакчига айланган эди. Клуб шу пайтгача Еврокубокларда 10 марта финалга чиққан. Миллий чемпионатда эса 37 марта зафар қучган. Мана шундай ақл бовар қилмас натижалар билан дунё футбол оммаси назарига тушган клубнинг ҳар қайси қитъадан мухлисларини топса бўлади.

10. «Аякс»

Рўйхатдаги биринчилик нидерланд жамоасига насиб этди. Айтиш мумкинки, клуб бунга тўлақонли муносиб. Тотал футболнинг ички чемпионатдаги ёрқин намунаси бўлган «Аякс», Нидерландиянинг энг кучли клубидир. Дунё футболига Ёхан Кройфф, Марко ван Бастен каби истеъдодларни тақдим этган жамоани ёқтирмасликнинг иложи йўқ. Ўзига хос «юлдузлар фабрикаси» вазифасини бажариб келаётган клубнинг дунё бўйлаб сон-саноқсиз фанатлари мавжуд. Европанинг кучли бешталик чемпионати клубларига рақобатдошлик борасида «Аякс»га етадигани йўқ.


Инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 10:21, 28.07.2021.
Ўқилди: 6028 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.