Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Ристичнинг голи «Насаф»га ғалаба келтирди

Баҳо:
+-1 | -

Бугун «Насаф» футболчилари Анталияда тўртинчи назорат учрашувида Украина премьер лигаси вакили-Полтаванинг «Ворскла» жамоаси билан куч синашиб, 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Ўйин жамоа истиқомат қилаётган «Селин» меҳмонхонасига қарашли машғулотлар майдонида ўтказилди. Шу куни ҳаво очиқ бўлса-да, денгиз томондан кучли шамол эсиб турди. Аммо бу ўйинга у қадар таъсир ўтказгани йўқ.

Учрашув бошидаёқ ташаббусни ўз қўлларига олишга интилган вакилларимиз ҳисобни очишга эришишди. Тўп учун курашда рақибдан чаққонроқ ҳаракат қилган Илҳом Шомуродов чап қанотда очилиб бораётган Андрей Переплёткинни тўп билан таъминлади. Латвиялик ярим ҳимоячи эса ўз навбатида тўпни жарима майдони томон оширди. Бу ерда эса жамоамиз таркибида кўрикдан ўтаётган сербиялик Братислав Ристич дастлаб тўпни ўзига қулай тарзда тўхтатиб олди ва ерлатиб пастки узоқ бурчакни аниқ нишонга олди – 1:0.

Орадан кўп ўтмай «аждарлар» ҳисобдаги фарқни иккитага оширишлари мумкин эди. Артур Геворкян томонидан жарима майдонига ошириб берилган жарима тўпидан кейин тўп дарвоза устунли билан «кўришиб», майдонга қайтди.

Шундан кейин полтавалик футболчилар ҳам «жонланишди». Оберемконинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси Зуҳуров қўриқлаётган дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди. Бўлим ўрталарида навбатдаги стандарт вазиятдан кейин «Ворскла» посбони Величко жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. Тўп жарима майдонига оширилгач марказий ҳимоячимиз Шерзод Аъзамов тўпни дарвоза олдида қулай вазиятда турган Бошкович томон йўналтирди. Иваннинг унчалик кучли бўлмаган зарбасини ҳужумчимиз олдида турган «Ворскла» посбони бартараф этишнинг уддасидан чиқди.

Иккинчи бўлимда ҳар иккала жамоа таркибида ўзгаришлар кузатилди. «Насаф» устози асосан ёш футболчиларга ҳам имкон берди. Рақиб эса ҳисобни тенглаштириш учун бор кучи билан олдинга ташланди. Бир вазиятда учрашувни бошқариб бораётган ҳакам ҳимоячиларимиз ўз жарима майдончалари ичида тўпни қўли билан ўйнаганини таъкидлаб, 11-метрлик жарима тўпи белгилади. Аммо Муротжон Зуҳуров дарвоза марказига йўлланган зарбани бартараф этишнинг уддасидан чиқди. Ўйин охиригача ҳар иккала томон қанча ҳаракат қилишмасин Ристич киритган гол ягоналигини сақлаб қолди ва «Насаф» Анталиядаги йиғин давомида иккинчи ғалабани тантана қилди.

Дарвоқе, ушбу учрашувни Украина ёшлар терма жамоаси устози Павел Яковенко ҳам бевосита майдондан туриб кузатиб борди.

«Насаф» устози Рўзиқул Бердиев ушбу ўйинга қуйидаги таркибни майдонга туширди: Зуҳуров, Қораев, Аъзамов, Каримов, Жиямуродов, Бойдуллаев, Ристич, Переплёткин, Геворкян, Бошкович, Шомуродов.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Раимқулов, Гадоев, Юсупов, Бойматов, Санақулов, Мирҳолдиршоев, Неъматов, Камолов.

«Насаф» хорижий йиғин давомидаги навбатдаги учрашувини 12 февраль куни Россиянинг «Металлург» жамоасига қарши ўтказишади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланиши режалаштирилган.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 22:42, 10.02.2012.
Ўқилди: 13164 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3121]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2126]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1841]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1721]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1710]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1705]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1688]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1648]

Жезуш: "Роналду Португалия рамзи, аммо..." [1507]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1456]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик