Бироз олдин бокс бўйича -51 кг вазн тоифасида Турсуной Раҳимова ва туркиялик Бусе Назга қарши рингга кўтарилди.
Ушбу муросасиз жангда Турсуной юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилди. Бироқ ҳакамларнинг қарори якунда туркиялик боксчининг ғалабасини эътироф этди 3:2.
Қайд этиш жоиз, Раҳимова жангда устунлик қилиб, ҳакамларнинг ғалати қарори билан Олимпиадани тарк этган иккинчи боксчимизга айланди.