«Андижон» жамоаси ёзги трансферлар ойнаси пайтида таркибни легионер футболчилар билан кучайтиришда давом этади. «Андижон» клуби матбуот хизмаининг хабарига кўра, 26 ёшли Белоруссиялик Павел Забелин «Андижон» жамоаси футболчисига айланди.
Марказий ярим ҳимоячи Павел Забелин фаолияти давомида Белорусиянинг «Неман», «Барановичи», «Гранит» ва «Шахтёр Солигорск» жамоаларида тўп сурган. Футболчининг сўнги жамоаси «Шахтёр Солигорск» жамоаси ҳисобланади.
Павел Забелин ушбу мавсумда «Шахтёр Солигорск» сафида 13 учрашувда майдонга тушиб, 2 гол уришга эришган.