Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Иброҳимзода: «Умид қиламанки, «Истиқлол» финалгача етиб бора олади»

Баҳо:
+ | -

Теҳроннинг «Истиқлол» клубига қарши ОЧЛ саралаш плей-офф учрашувидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан, «Зоб Оҳан» бош мураббийи Мансур Иброҳимзода ўйин тақдирини иккита хато ҳал қилганини таъкидлаб ўтди.

Эроннинг икки клуби ўртасидаги саралаш учрашуви «Истиқлол»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Ҳусрав Ҳайдарий ва Ораш Бурҳоний томонидан киритилган голлар пойтахт клубига кейинги босқич йўлланмасини ҳадя этди. Ўйиндаги ҳар иккала голга ўз вақтида Англиянинг «Болтон» ва «Астон Вилла» жамоаларида тўп сурган тринидад ва тобаголик Жейлойд Самуэль ҳаммуаллифлик қилган.

«Ўйин тақдирини бизнинг икки хатоимиз ҳал қилди. Гол киритилган вазиятларда ҳеч ким Самуэлни қўриқлай олмади. Иккинчи голгача биз майдонда тўлиқ устунлик қилаётгандик ва «Истиқлол» фақат қарши ҳужумларга таяниб ўйнаётганди», деди исфаҳонлик мураббий.

Мансур Иброҳимзода 2010 йили «Зоб Оҳан»ни Осиё Чемпионлар Лигаси финалига қадар етаклаб бора олганди. Финал учрашувида исфаҳонлик футболчилар Жанубий Кореянинг «Сёнгнам Ильва Чунма» клубига 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришган.

«Умид қиламанки, «Истиқлол» финалгача бўлган йўлни босиб ўта олади», дея қўшимча қилди «Зоб Оҳан» бош мураббийи Мансур Иброҳимзода.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 06:20, 11.02.2012.
Ўқилди: 11471 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.