Футзал бўйича Ўзбекистон чемпиони «Ардус» футзал клублари ўртасидаги Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этувчи таркибини маълум қилди. Бу ҳақда ЎФФ расмий веб-сайти хабар бермоқда.
Александр Петров жамоаси жами 16 футболчини рўйхатдан ўтказган бўлиб, улардан 2 нафари — Рустам Умаров ва «Ардус» таркибидаги энг қария ўйинчи (31 ёш) Николай Кравченко. Жамоа таркибида энг ёш футболчилар — 15 ёшли Темур Шоймардонов ва Бекзод Хўжаназаровдир.
Футзал клублари ўртасидаги Осиё Чемпионлар Лигаси саралашининг Ғарбий, Жанубий ва Марказий Осиё минтақасидаги ўйинлар 19-24 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Унда тошкентликлар Қатар чемпиони «Ар-Райян», Ироқ чемпиони «Ал-Карх», Қирғизистоннинг «Налоговик» ва БААнинг «Ал-Васл» клубларига қарши майдонга тушишади. Гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган клублар Кувайтда бўлиб ўтадиган финал босқичи йўлланмасини қўлга киритишади.
Бугунгача тўртта мамлакат — мезбон Кувайт, шунингдек, жамоалари 2011 йилги футзал клублари ўртасидаги Осиё Чемпионлар Лигасида дастлабки уч ўринни қўлга киритган мамлакатлар — Япония, Эрон ва Ливан чемпионлари финал босқичи йўлланмаларини қўлга киритиб бўлишган. Ушбу мамлакатларда айни вақтда чемпионат ўйинлари давом этмоқда, мамлакат чемпионлигини қўлга киритган клублар, ўз-ўзидан, Кувайтдаги мусобақа йўлланмасига ҳам эга чиқишади.
Қолган икки йўлланма тақдири Шарқий саралаш минтақасида ҳал қилинади. Бунда Хитой, Австралия, Вьетнам, Таиланд, Индонезия ва Мьянма клублари финал босқичига чиқиш учун кураш олиб боришади.
№ | Исми ва фамилия | Туғилган санаси |
Дарвозабонлар | ||
1 | Рустам Умаров | 26.05.1984 |
2 | Николай Кравченко | 03.08.1980 |
Дарвозабонлар | ||
3 | Жамолиддин Шарипов | 12.08.1985 |
4 | Нодир Элибоев | 02.10.1982 |
5 | Дилшод Ирсалиев | 31.12.1983 |
6 | Артур Юнусов | 08.10.1987 |
7 | Константин Свиридов | 11.03.1988 |
8 | Фарҳод Абдумавлонов | 12.11.1987 |
9 | Дилшод Раҳматов | 04.12.1989 |
10 | Леонид Гриднев | 28.01.1988 |
11 | Темур Шоймардонов | 18.06.1996 |
12 | Евгений Комаров | 08.02.1991 |
13 | Жаҳонгир Холмирзаев | 16.02.1989 |
14 | Азамат Мирзаев | 18.07.1989 |
15 | Шаҳзод Бўриев | 16.08.1989 |
16 | Беҳзод Хўжаназаров | 10.08.1996 |
17 | Андрей Шлема | 04.10.1985 |