Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Токио-2020. Жалоловнинг рақиби аниқланган жангдан можаро юз берди (видео)

Баҳо:
+ | -

Токио-2020 олимпиадасининг бокс мусобақасида навбатдаги можаро юз берди.

Бокснинг энг оғир тоифасида франциялик боксчи Мурад Алиев ва британиялик Фрэйзер Кларк чорак финал босқичида тўқнаш келишди.

Иккинчи раундда Кларкнинг юзидан қон оқа бошлади ва унга икки марта тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳакам эса дастлаб Мураддан бир очкони олиб ташлади ва жангни тўхтатди. Бу вазиятда рефери франциялик спортчини атайлаб бош билан зарба берганликда айблади. Натижада асли Москвада туғилган спортчи дисквалификация қилинди.

Алиев эса бу қарорга нисбатан кескин норозилик билдирди. Норозилик сифатида у ярим соатда давомида рингни тарк этмасдан, ўша жойда ўтирди.

Кларк эса ярим финалда ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов билан тўқнаш келади. Беллашув 4 август куни бўлиб ўтади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:42, 01.08.2021.
Ўқилди: 21253 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4560]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3716]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3539]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/8 финалидаги Испания — Португалия баҳси фаворитини маълум қилди [2847]

«Бавария» Винисиус бўйича сўров юборди [2320]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2240]

Холанднинг отаси «Реал» ҳақидаги гаплари билан кўпчиликни қизиқтириб қўйди [1981]

УЕФА Балогун можаросидан сўнг Инфантинони ФИФА президентлигидан бўшатмоқчи [1875]

Холанд, Мбаппе ва Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги ноёб натижага эришди [1871]

«Қизил иблислар» шов-шувли трансферни амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда [1865]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик