Кириш Регистрация

«Рома» бош директори: «Элдор Шомуродовнинг сифатлари Моуриньога мос келади»

Баҳо:
+ | -

«Рома» бош директори Тиаго Пинто Элдор Шомуродовнинг Рим жамоасига қўшилгани ҳақида ўз фикрлари билан бўлишди.

"Элдор — улкан салоҳиятга эга ҳужумчи. У «Рома»да ўзини кўрсатишни истайди. Ўзига аввалдан таниш бўлган лигада буни уддалай олади.

Бу хоҳиш, шунингдек, Шомуродовнинг сифатлари Жозе Моуриньога мос келади. Элдорни жамоада кўриб турганимиздан хурсандмиз", — деди Тиаго Пинто.

Рим клуби Элдор Шомуродовни «Женоа»дан 17,5 миллион евро эвазига харид қилди. Шомуродов «Рома» билан 2026 йил 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси янги клуби сафида 14-рақамда ҳаракат қилади.

Шомуродов 2020/21 йилги мавсум бошида «Ростов»дан 7,5 миллион евро эвазига «Женоа»га ўтганди. Бунгача у «Машъал» ва «Бунёдкор» клубларида тўп сурган. Элдор ортда қолган мавсумда А Серияда 31 та ўйин ўтказиб, 8 та гол уришга муваффақ бўлди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:45, 03.08.2021.
Ўқилди: 7044 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9079]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6595]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5468]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3791]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3597]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2649]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2427]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2386]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2383]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2322]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик