Кириш Регистрация
22/03 00:45 Ювентус 1-1 Сассуоло
22/03 01:00 Лидс 0-0 Брентфорд
22/03 01:00 Севилья 0-2 Валенсия
22/03 16:30 Комо 5-0 Пиза
22/03 17:00 Ньюкасл 1-2 Сандерленд
22/03 18:00 Барселона 1-0 Райо Вальекано
22/03 19:00 Аталанта 1-0 Верона
22/03 19:00 Болонья 0-2 Лацио
22/03 19:15 Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
22/03 19:15 Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест
22/03 20:15 Сельта 3-4 Алавес
22/03 22:00 Рома 1-0 Лечче
22/03 22:30 Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Мёнхенгладбахнинг «Боруссия»си билан ҳазилашманг

Баҳо:
+ | -

Ҳозиргина Бундеслиганинг 21-тур доирасидан ўрин олган бир неча учрашувлар ўз ниҳоясига етди. Бу тур мухлисларга ўзига хос, кутилмаган натижаларни туҳфа этди.

«Майнц» ўз майдонида «Ҳанновер-96» билан, «Ҳоффенхайм» эса меҳмонда «Вердер» билан дуранг ўйнаб, қимматли очколардан маҳрум бўлган бўлса, Дортмунднинг «Боруссия»си Кагаванинг 44-дақиқадаги ягона голи эвазига ғалабага эришди.

Турнинг энг йирик ҳисоби қайд этилган учрашувда «Штутгарт» «Ҳерта» дарвозаси тўрига жавобсиз бешта гол уришга муваффақ бўлди. Пешқадам «Бавария» эса «Кайзерслаутерн»ни 2:0 ҳисобда мағлубиятга учратди.

21-турнинг марказий учрашуви «Боруссия-Парк» стадионида Мёнхенгладбахнинг «Боруссия»си ва «Шальке-04» ўртасида бўлиб ўтди. Қизиқарли кечган учрашувда, «Боруссия» 3:0 ҳисобда устун келди.

Турнинг қолган икки учрашуви эртага бўлиб ўтади. Айни вақтда 21-ўйиндан сўнг Дортмуднинг «Боруссия»си 46 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Ундан 2 очко кам жамғарган «Бавария» 2-ўринда. Учинчи ўриндаги Мёнхенгладбахнинг «Боруссия»сида 43 очко мавжуд. 41 очко тўплаган «Шальке-04» 4-ўринни эгаллаб турибди.

Германия Чемпионати. Бундеслига. 21-тур.

БОРУССИЯ Д – БАЙЕР 1:0 (1:0)
Голлар: Кагава (44).

БАВАРИЯ – КАЙЭЕРСЛАУТЕРН 2:0 (2:0)
Голлар: Гомес (6); Мюллер (30).

ШТУТГАРТ – ҲЕРТА 5:0 (4:0)
Голлар: Ибишевич (25); Харник (28); Окадзаки (32); Харник (41); Харник (58).

МАЙНЦ – ҲАННОВЕР-96 1:1 (1:0)
Голлар: Зидан (7) – Собьек 90.

ВЕРДЕР – ХОФФЕНХАЙМ 1:1 (0:1)
Голлар: Арнаутович (90) – Вестергор (4)

БОРУССИЯ М – ШАЛЬКЕ-04 3:0 (3:0)
Голлар: Ройс (3); Ханке (15); Аранго (32).

Турнинг қолган учрашувлари:
12.02 19:30 АУГСБУРГ - НЮРНБЕРГ
12.02 21:30 КЁЛЬН - ҲАМБУРГ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:12, 12.02.2012.
Ўқилди: 10784 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик