Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Гвидолин: «Милан»га оғирроқ бўлиши мумкин эди»

Баҳо:
+ | -

«Удинезе» бош мураббийи Франческо Гвидолин «Милан»га қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан, шогирдларининг қулай имкониятлардан фойдала олмасликларидан нолиди. Бу ҳақда «Football Italia» интернет-нашри хабар бермоқда.

Италия чемпионати 23-туридан ўрин олган «Удинезе» – «Милан» учрашуви россонериларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Учрашувнинг 19-дақиқасида Антонио Ди Натале ҳисобни очганига қарамай, удинеликлар иккинчи бўлимда иккита гол қўйиб юборишди.

Ўйин давомида «Удинезе» футболчилари — Маурисио Исла ва Антонио Ди Натале жароҳат олди.

«Қарши ҳужумлардан кейин иккита гол ўтказиб юбордик. Агар биз ўзимиз юзага келтирган қулай вазиятларга эҳтиёткорона муносабатда бўлганимизда эди, «Милан»га анча оғир бўларди», деди Гвидолин.

«Биз имкон қадар тезроқ ўсишимиз керак. 1:1 ҳисоби бизни қониқтирарди, аммо биз бундан ҳам кўпроғига лойиқ эдик. Бироқ, биз хотиржам ҳаракат қилиш ўрнига, ҳисобда яна олдинга чиқиб олиш учун, шиддат билан олдинга ташландик ва бунинг учун «Милан» бизни жазолади», деди удинеликлар устози.

«Исла билан боғлиқ вазиятда ҳаммаси шундай тугагани афсусланарли, албатта. У маълум муддат давомида жамоамизга ёрдам бера олмайди. Ди Натале ҳақида тўхталадиган бўлсак, унга жиддий шикаст етгани йўқ», дея қўшимча қилди «Удинезе» устози Франческо Гвидолин.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 18:07, 12.02.2012.
Ўқилди: 9708 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.