Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

«Навбаҳор»нинг қурилажак янги стадиони ҳақида мулоҳаза

Баҳо:
+1 | -

Сўнгги кунларда сайтимиз орқали мухлислар "Навбаҳор" стадиони ҳақида жуда кўп фикр-мулоҳазаларни баён этишмоқда. Биз бугун ана шу мавзу ҳақида фикр алмашмоқчимиз.

Шу ўринда УзИнформ ахборот-агентлигида тарқатилган хабарга эътибор қаратамиз:
-"Навбаҳор" Марказий ўйингоҳи 2012 йил охирига қадар ОФК ва ФИФА талабларига жавоб берадиган ҳолга келтирилади, - дейди клуб директори Дилмурод Мамажонов.

Стадион янгитдан қурилгандан сўнг бир нечта қулайликларга эга бўлади. Жумладан, 18 та футболчига мўлжалланган ечиниш ва ювиниш хоналари, ҳакамлар учун алоҳида хона, шунингдек, ОАВ ходимлари учун алоҳида жой ҳамда WI-FI интернет тизими ўрнатилади.

Ўйингоҳга сунъий қопламали майдон ётқизилади. Бу эса футболчиларга ёзда ҳам, кузда ҳам бир хил майдонда тўп суриш имконини беради. Стадионга 8 та телекамералар ўрнатилади. Шунингдек, онлайн трансляция учун ҳам шароит яратилади. 4 та ўйингоҳ ёритгичи эса 1250 люкс қувватга эга бўлади ҳамда рангли диодли табло ўрнатилади.

"Мухлислар учун ҳам қулайликлар яратилади. Улар учун пластмассадан тайёрланган ўриндиқлар хизмат қилади. Режага кўра стадион 20 минг мухлисга мўлжалланган. Албатта, бу ҳолат наманганлик мухлисларни қониқтирмайди, - дейди клуб спорт директори Вазген Мелконян.

Ҳозир имкон борида ўйингоҳ сиғимини ошириш лозим. Стадион сметаси 13.2 миллиард сўмни ташкил этилади, дея хабар тарқатди УзИнформ.

Барчамизга маълумки, Намангандаги "Марказий" ўйингоҳ 1980 йилда фойдаланишга топширган бўлиб, ҳозиргача тўлиқ таъмирдан чиқарилмаган. Аслини олганда янги мавсумдан биз замон талабларига жавоб берадиган ўйингоҳда ўйинларни кузатишимиз лозим эди. Аммо маълум сабабларга кўра бу иш кечиктирилаверди. Мана энди янги стадион 2013 йилда фойдаланишга топширилиши ҳақида айтилмоқда. Ҳозирги режага кўра, стадион 20000 мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган қилиб битказилиши керак. Биздаги маълумотларга қараганда, 20000 минг мухлисга мўлжаллаб проекти тузиб бўлинган ҳамда тасдиқдан ҳам ўтган экан. Шунга қарамай, футбол раҳбарлари ўйингоҳ сиғимини кенгайтириш мақсадида таклифлар билан чиқишмоқда. Ҳозирги кунда ушбу масала кўриб чиқилмоқда.

Бизнингча, тезроқ барчаси қолипдан кўчмагунча сиғимни кўпайтиришимиз керак. Акс ҳолда 20000 минглик ўйингоҳ билан чекланишга мажбурмиз. Агар шундай ҳолат юзага келадиган бўлса, ўйингоҳда бир қанча муаммолар кузатилиши мумкин. Биринчи навбатда ички ишлар ходимлари учун "бош оғриқ" кўпаяди. Стадионга сиғмай қолган мухлислар қандай йўл билан бўлмасин, барибир ўйингоҳга киришга ҳаракат қилишаверишади. Ўйингоҳ атрофида минглаб мухлисларнинг оломони ташқаридан қараганда хунук манзарани акс эттиради.

Ўтган мавсумдан эътиборан, учрашувлар Косонсойда ўтказиб келинмоқда. Учрашувларнинг Косонсойда бўлиб ўтиши эса кўпчилик учун ноқулайликлар келтириб чиқараётгани ҳам бор гап. Агар ўйинлар Наманганда ўтказилганда буни барча учун нормал ҳолат сифатида қараш мумкин бўларди. Косонсой вилоятнинг чекка худудларидан саналади, албатта узоқдан келганлар кечки маҳал транспорт муаммосига дуч келишлари табиий ҳол. Шунинг учун, Косонсойдаги стадионда мухлислар оқими у қадар салмоқли бўлгани йўқ. Шунинг учундир ҳам балки янги ўйингоҳ 20000 минг мухлисга мўлжалланаётган бўлиши мумкиндир. Сабабини айтиб ўтдик, ўтган йили Косонсойда аншлаг кузатилмади!

Биламизки, Ўзбекистон терма жамоасининг халқаро мусобақалардаги учрашувлари "Пахтакор" Марказий ўйингоҳида ўтказиб келинади. Айнан терма жамоамиз иштирокидаги баҳсларга нари борса 30-40 минг мухлис ташриф буюради. Қизиғи, Намангандаги турнинг марказий учрашувларига ҳам ана шунча, баъзи пайтларда ундан ҳам кўп мухлислар ташриф айлашади. Бунинг учун 2010 йилги мавсумдаги "Насаф" ва "Бунёдкор"га қарши кечган учрашувларни эслаш кифоя! Ўша ўйинларда стадионда бирорта ҳам бўш ўриндиқ қолмаганди. Айниқса, "Насаф" билан ўтган драматик учрашувда! Ҳаттоки, Қаршидан ташриф буюрган 50 нафар фан-клубчиларга аранг жой топилган эди! Кўряпмизки, Наманганда футболни жуда қаттиқ севишади.

Агарда ўйингоҳимиз 20 минг мухлисга мўлжалланадиган бўлса, стадиондаги ур-тўполонни кўраверингда! Аниқки, ўйин бошланишидан 1-2 соат аввал стадион тўлиб бўлади. Бундай оломон ичида пластмассадан тайёрланган ўриндиқларга ҳавас қилиб бўлмайди.

Хуллас, ҳар томондан олиб қараганда ҳам 20 минглик ўйингоҳ биз учун торлик қилади. Шу боис ўйингоҳимизнинг сиғимини оширишимиз керак. Кеч бўлмасдан, тезроқ отни қамчилаш лозим! Мухлислар бу ҳолатга умуман рози эмас! Ҳеч бўлмаса, стадион борасида мухлисларнинг илтимосларини инобатга олишса, мақсадга мувофиқдир. Шунча жон куйдираётган мухлисларнинг ҳаракати бир пул бўлмасин!

Футбол - мухлислар учун ўйналади! Шундай экан мухлисларга қулоқ солиш керак!

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 23:05, 12.02.2012.
Ўқилди: 15607 марта.
Фикрлар: 33 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.