Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

«Бухоро» украин клубини мағлуб этди

Баҳо:
+1 | -

Туркияда йиғин ўтказаётган "Бухоро" жамоаси кеча Украинанинг "Металлург" клуби билан назорат учрашувини ўтказди. Унда бухороликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Жамшид Саидов шогирдларининг голларини грузиялик легионерлар киритишди.

Украина Биринчи лигаси пешқадамининг асосий таркиби Сербиянинг ОФК клуби билан тўп сургани учун, "Металлург" мураббийлар штаби вакилларимизга қарши ўйинда асосан кўрикдан ўтаётган футболчиларни майдонга туширишди.

Ўйиннинг бошида "Металлург" ҳисобни очди — Артур Каськов ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига кўтариб берди ва тунислик Слин уни дарвозага йўллади. Орадан 5 дақиқа ўтиб, "Бухоро" ҳисобни тенглаштирди — Михаил Какаладзе бирга-бир вазиятга чиқиб, дарвозанинг олис бурчагини аниқ нишонга олди.

Иккинчи бўлимда амалга оширилган алмаштиришлар иккала жамоа ўйинини янада жонлантирди. Бўлим ўрталарида яна ўша Какаладзенинг зарбаси рекошет ҳолатида дарвоза тўрига бориб тушди — 2:1. Украиналикларнинг кетма-кет ҳужумларини Суҳроб Қобулжонов бартараф этиб турган бўлса-да, ўйин тугашига 2 дақиқа қолганида Максим Имериков жарима майдончаси ичида туриб ҳисобни тенглаштирди.

Ўйин якунланиш арафасида эса "Бухоро" сўнгги ҳужумни ташкил қилди. Қанот ҳаками тўпн майдонни тарк этганини кўрсатиб, дарвоза олдидан эркин зарба тепиш кераклигини кўрсатди. Аммо бош ҳакам ўйинни давом эттириш мумкинлигига ишора қилди. Дарвозанинг олис бурчаги ёнига етказилган тўпни Гурбаний дарвозага йўллаб, "Бухоро"га ғалаба келтирди — 3:2.

Назорат ўйини
"Металлург" (Запорожье) - "Бухоро" (Ўзбекистон) 2-3 (1-1)
Голлар: Слин, Имереков — Какаладзе (2та) Гурбаний

Манба: www.ua-football.com
Киритилди: 09:27, 13.02.2012.
Ўқилди: 11276 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.