Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

6 дақиқа ичида «хет-трик»...

Баҳо:
+ | -

Футбол турли ғаройиботларга тўла. Қаранг, MLSдек бинойи лигада ўйинчилардан бири ўртача ҳисобда ҳар 2 дақиқалик тавофут билан 3та гол урди. Бошқача айтганда, атиги 6 дақиқада «хет-трик»! Чиндан ҳам, ноёб натижа.

«Нэшвилл» - MLSнинг Шар­қий конференцияси турнир жадвалида 5-ўринда бораётган жамоа. Унинг умумий кўрсаткичи ўртачадан бироз пастроқ: 13та ўйинда 22 очко. «Нэшвилл» яқинда «Чикаго Файр» клубини 5:1 ҳисобида тор-мор этди. Эътиборли томони, жамоа ўйиннинг 16-дақиқасига қадар рақиб дарвозасини 3 бора нишонга олди. Аниқроқ айтсак, ярим ҳимоячи Хани Мухтор 10-16-дақиқалар оралиғида чикаголиклар киперини 3 бора ожиз қолдирди. Айниқса, унинг 3-голи ўта чиройли чиқди - тўп дарвоза тўсинига тегиб, чизиқ ичига тушди.

Умуман, «Нэшвилл» реактив «хет-трик» шарафига Мухторнинг барча голларини қайта-қайта намойиш этяпти. Видеолавҳаларда футболчининг голни нишонлаш хурсандчилиги ҳам бор - у ҳар сафар трибуналар олдига яқинлашиб, салом йўллаган. Мухтор голни нишонлаш масаласида россиялик Артём Дзюбага ўхшайди.

Хани Мухтор энди «Чигако Фэйр» билан ўйинни бир умр эсдан чиқармаслиги тайин. Ахир у бирданига 3та жиддий кўрсаткичга эришди:

1. MLS тарихидаги энг тезкор «хет-трик» муаллифига айланди.

2. «Нэшвилл» тарихидаги биринчи «хет-трик» муаллифига айланди.

3. MLSдаги фаолияти давомида биринчи марта «хет-трик» қайд этди.

Яна бир кичик кўрсаткич бор: Мухтор гол урган ўйинларда жамоасининг мағлубиятга учрамаслик анъанаси давом этди.

Хани Мухтор Берлинда туғилган. «Герта» мактаби тарбияланувчиси ҳисобланган ярим ҳимоячи ҳозир 26 ёшда. У профессионал фаолиятини айнан Берлин жамоасида бошлаган. Кейинчалик «Бенфика», «Зальцбург» (ижара) ва «Брондбю» (ижара|трансфер) клубларида тўп сурган. Якунда «Нэшвилл» германиялик футболчи трансферини 2,7 миллион еврога сотиб олди. Transfermarkt портали айни пайт футболчининг трансферини 6 миллион еврога баҳоламоқда. Мухтор тўпни ҳар икки оёғи билан яхши олиб юради ва шунинг ҳисобига турфа хил голлар уради. Хани жорий мавсум MLS доирасидаги ўйинларда «Нэшвилл» учун жами 7та гол ҳосил қилди. Чемпионат тўпурарлари рўйхати пешқадамлари - Руидиас ва машҳур Чичарито (Хавьер Эрнандес) ҳисобида 10тадан гол бор. Умуман, Мухтор фаолиятидаги энг яхши шахсий натижасини Дания чемпионатида қайд этган - «Брондбю» сафида бир мавсумда 10та гол. Айтганча, унинг «Нэшвилл»га ўтишида «Ливерпул»нинг собиқ директори Ян Эйр катта роль бажарганди.

2020 йили Мухторнинг ўзи «Нэшвилл»га трансфери ҳақида алоҳида тўхталганди: «Клуб қатъий турди. Бу қизиқарли воқелик самараси: АҚШга йўл олишимдан 1 йил олдин даниялик скаут клуб машғулотларига келиб, мени MLSда ўйнашга кўндирмоқчи бўлди. Ўшанда дарҳол рад жавоби бердим. Кейинроқ собиқ клубдошим алоқага чиқди, «Нэшвилл» директори билан гаплашдим. Шу тариқа фикрим ўзгарди ва трансфер амалга ошди».

Хани Мухтор U-19 тоифасидаги Европа чемпионати-2014да танилган. Ўшанда Германия ва Португалия ёшлар терма жамоалари ўртасидаги финал ўйини (1:0) тақдирини ҳал қилган ягона гол айнан Мухтор ҳисобига ёзилганди. Ўша турнирда 6та гол билан бош тўпурар бўлган Ханининг жамоадоши Дэви Зельке ҳозир «Вердер»да ўйнамоқда.

Д.АЛИМОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:00, 08.08.2021.
Ўқилди: 10351 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.