Кеча Италия «А» Сериясининг 23-тури доирасидан ўрин олган 2 та учрашув бўлиб ўтди. «Рома» сафарда «Сиена»га минимал ҳисобда имкониятни бой берди. Иккинчи бўлим ибтидосида римликлар дарвозаси томон белгиланган пенальтини Эммануэл Калайо аниқ амалга оширди.
Иккинчи учрашувда «Наполи» ўз майдонида «Кьево» устидан 2:0 ҳисобида зафар қучди. Голларни Мигель Бритос ва Эдинсон Кавани киритишди.
Итали яемпионати, 23-тур.
НАПОЛИ (Неаполь) – КЬЕВО (Верона) 2:0 (2:0)
Голлар: Бритос (15), Кавани (38-пен).
Огоҳлантиришлар: Грава (62), Суньига (74), Бритос (90+3) – Сардо (56), Хетемай (70), Андреолли (77)
СИЕНА (Сиена) – РОМА (Рим) 1:0 (0:0)
Гол: Калайо (51-пен).
Огоҳлантиришлар: Гросси (87) – Тотти (40), Кьяер (50)