Кириш Регистрация
04/10 21:30 Наполи 3-1 Комо
04/10 23:45 Верона 2-1 Венеция
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас - Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол - Мальорка
05/10 18:00 Удинезе - Лечче
05/10 19:00 Арсенал - Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер - Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм - Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити - Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе - Осасуна
05/10 21:00 Аталанта - Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас - Сельта
05/10 21:30 Вальядолид - Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон - Ньюкасл
05/10 23:45 Интер - Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

БАА олимпия терма жамоаси делегациясининг кенгайтирилган рўйхати

Баҳо:
+ | -

Олимпиада-2012 3-саралаш раунди сўнгги туридан ўрин олган Ўзбекистон ва БАА терма жамоалари ўртасидаги учрашув 14 март, чоршанба куни Тошкентда бўлиб ўтади.

Лондонда бўлажак Олимпия ўйинлари иштирокчиси номи айнан шу ўйиндан кейин маълум бўлиши эҳтимоли катта. ФИФА БААга қарши учрашув учун Ироқ олимпиячиларига техник мағлубият ёзганидан сўнг, ўзбекистонликлар билан бир хил очко ва тўплар нисбатига эга бўлгани ҳолда, амирлик терма жамоаси “В” гуруҳи пешқадамига айланиб олди.

Ўзаро ўйингача рақиблар гуруҳдаги қолган икки жамоага қарши майдонга тушишлари керак. 21 феврал-куни Ўзбекистон термаси Қатарда, Олимпиадага чиқиш имкониятини амалда йўқотган Ироқ терма жамоасига қарши майдонга тушади. Бир кун ўтиб БАА терма жамоаси ҳали Лондонга йўлланмани қўлга киритиш умиди сўнмаган Австралияни қабул қилади.

Шунга қарамай, Ўзбекистонга қарши баҳс Бирлашган Араб Амирликларида катта қизиқиш уйғотмоқда. Куни кеча БАА футбол уюшмаси Ўзбекистонга кириш визаларини расмийлаштириш учун ЎФФга терма жамоа делегациясининг кенгайтирилган рўйхатини юборди. 44 кишидан иборат делегациянинг 24 нафари футболчилар бўлса, қолган 20 нафари расмийлардир. Қайд этиш жоиз, улар орасида бир нафар мисрлик журналист, Марокаш ва уммонлик фотографлар, шунингдек, германиялик скаут бор.

БАА олимпия терма жамоаси делегациясининг кенгайтирилган рўйхати

Расмийлар:

1. Аднан ал-Таланий (делегация раҳбари); 2. Метреф аш-Шамсий (менежер); 3. Муҳаммад ал-Доҳарий (менежер); 4. Маҳди Редха (бош мураббий); 5. Ҳасан ал-Абдулий (катта мураббий); 6. Ҳасан Али ал-Муким (дарвозабонлар мураббийи); 7. Партис Коутар (жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий, Франция); 8. Салим Али ал-Нақбий (матбуот котиби); 9. Ларс Ганзауэр (скаут, Германия); 10. Жалил Гали (шифокор, Тунис); 11. Муҳсин Белхауз (шифокор, Марокаш); 12. Юсуф Санхун (физиотерапевт); 13. Жетулио Да Сильва (массажчи, Бразилия); 14. Гамил Килоний (администратор); 15. Жамол ал-Матруший (PR-координатор), 16. Ҳасан Обайд (PR-координатор), 17. Соби Аҳмад Садака (ошпаз, Миср), 18. Сабри Али (журналист, Миср), 19. Ҳишам Тикниун (фотограф, Марокаш), 20. Одил ал-Наъмий (фотограф, Уммон).

Футболчилар:

Дарвозабонлар: Одил ал-Ҳусайний, Аҳмад Маҳмуд Жума.

Ҳимоячилар: Абдулазиз ал-Маъзмий, Абдулазиз ал-Балуший, Али Салим ал-Амирий, Ҳамдон ал-Камолий, Муҳаммад Аҳмад Жума, Саъд Банияс, Валид ал-Яммий.

Яримҳимоячилар: Амир Хусайн ал-Ҳаммадий, Амир Умар Базухайр, Ҳабиб Фардан ал-Фардан, Ҳабуш Салбуҳ, Муҳаммад ал-Моудий, Муҳаммад Фавзи Абдулла, Муҳаммед ал-Ҳаммадий, Умар Абдурраҳмон ал-Амоудий, Рашид ал-Фаласий,

Ҳужумчилар: Аҳмад Али ал-Абрий, Аҳмад Халил ал-Жунайбий, Али Аҳмад ал-Ҳожирий, Халид Билол Саид, Ҳамис Зайд, Салим ар-Режайбий.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 18:14, 14.02.2012.
Ўқилди: 12202 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.