Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Токио-2020: Мултимедалчилар билан танишинг

Баҳо:
+ | -

Токио-2020 Олимпия ўйинларида бир қатор атлетлар турли йўналишларда 1 ёки 2 эмас, ҳатто ундан кўп медалларга сазовор бўлишди. Ушбу мақолада улар ҳақида маълумот берамиз:

1. Калеб Дрессел (АҚШ)

Америкалик ушбу сузувчи айримлар учун афсонавий Майкл Фелпсни эслатиб юбормоқда. Бироқ афсонанинг натижаларига етиш ҳали-бери ҳеч кимга насиб этмаса керак. Аммо Калеб Токиода 6 дастурда иштирок этиб, уларнинг 5 тасида медалга сазовор бўлди. Уларнинг барчаси олтин медал эканлиги эса у учун яна-да ёқимли. Калеб Рио-2016 да 2 та олтин медал қўлга киритган эди. Эндиликда у 7 карра Олимпия ўйинлари чемпиони деб таърифланади. Шунингдек, у Токиода 1 та жаҳон ва 3 та Олимпиада рекордини ҳам янгилади.

2. Эмма Маккеон (Австралия)



Дрессел энг сифатли медал жамғариш бўйича етакчилик қилган бўлса, Маккеон медаллар сони бўйича пешқадам бўлди. Австралиялик сузувчи ўзи иштирок этган 7 дастурнинг барчасида шоҳсупага кўтарилди. Улардан 4 таси олтин, 3 таси бронза медали.

3. Кейли Маккиоун (Австралия)

Яна бир австралиялик сузувчи ўз медаллари билан мамлакатининг умумжамоа ҳисобидаги ўрнида катта ҳисса қўшди. 20 ёшли ушбу сузувчи илк Олимпиадасида 3 та олтин ва 1 та бронза медалларини жамғаришга муваффақ бўлди. 100 метрга чалқанча сузиш дастурида эса Олимпия рекордини янгилашга эришди.

4. Ушбу ўриндан 3 тадан олтин медал қўлга киритган атлетлар жой олмоқда:

Ан Сан (Корея Республикаси)



Кореялик ёш мерган қиз камондан отиш бўйича энг максимал натижа қайд этди. Ушбу спортчи қатнашиш мумкин бўлган яккалик, жамоавий ва аралаш жамоавий дастурларнинг барчасида олтин медал соҳиби бўлди. 20 ёшли чемпион саралаш босқичида эса Олимпиада рекордини ҳам янгилади.

Лиза Каррингтон (Янги Зеландия)



Байдаркачи Каррингтон мазкур мақоламизда тўртинчи ўринни бир ўзиники қилиб олган бўлар эди, агар унинг жамоаси 500 метрга кечган квартет дастурида ҳам медал қўлга киритганида. Бироқ у 500 метрга кечган яккалик ва жуфтлик дастури, шунингдек, 200 метрга яккалик баҳсларида ғалаба қозона олди.

Eлейн Томпсон-Хера (Ямайка)



Ямайкалик спринтер бутун Олимпиячилар ҳисобидаги мултимедалчилар орасида тўртинчи бўлиб турган бўлса ҳам, енгил атлетика спорти бўйича пешқадамлик қилмоқда. Томпсон-Хера 100 ва 200 метр масофага кечган дастурлар, шунингдек, 100 метрдаги эстафета йўналишида олтин медалларга сазовор бўлди. Қолаверса, 100 метрга 10.61 сония югуриб, янги Олимпиада рекордини ҳам қайд этди.

Кейинги ўринлардан 2 тадан олтин ва кумуш медалларни қўлга киритган сузувчилар америкалик Кети Ледеки (АҚШ) ва Юфеи Чжанг (Хитой), 2 та олтин, 2 тадан кумуш ва бронза медалини олган австралиялик сузувчи Ариарне Титмус ва бошқа атлетлар жой олишган.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 08:08, 13.08.2021.
Ўқилди: 7062 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.