Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Месси. Париждаги ҳаётнинг бошланиши

Баҳо:
+ | -

Аргентиналик футбол юлдузи Лионел Месси ванихоят «ПСЖ»га ўтишга розилик билдирди. У янги клубида жуда катта маош билан таъминланади. 34 ёшли собиқ «Барселона» юлдузи жамоа билан икки йиллик шартнома имзолади ҳамда йилига 50 миллион фунт оладиган бўлди. У бундай ҳажмдаги маблағ билан дунёдаги энг қиммат пойтахтлардан бири бўлган Парижда сурур билан яшай олади. 6 карра Олтин тўп соҳиби Каталонияда аллақачонлар шоҳона ҳаёт тарзига кўниккан эди. У тахминан 300 миллион фунтлик даромади билан доимо энг қиммат ресторанларда тушлик қилиб, экзклюзив дизайнга эга либосларни сара бутиклардан харид қиларди. Парижга келгач эса Месси уни шоҳоналикка чорловчи яна бир тадбирга гувоҳ бўлади. Бу ҳар йили ўтказиладиган Париж Мода Ҳафталигидир. Ушбу ҳафталикда Неймар ҳамда бошқа клуб юлдузлари доимий иштирок этишади.

Айни дамда Месси Парижнинг беш юлдузли меҳмонхонаси бўлган «Royal Monceau» да истиқомат қилиб турибди. У ер машҳур кишилар, жумладан Роберт Де Ниро, Мадонна ҳамда Ким Кардашианни севимли маскани саналади. Неймар ҳам Парижга эндигина кўчиб келган пайтларида, 2017 йилда айнан мана шу меҳмонхонани макон тутган эди. У ер ҳам Қатар шайхлари томонидан эгалланган ва энг қиммат нархларда хизмат кўрсатади. Айрим супер люкс хоналарининг ҳаққи бир кечага 17 минг фунтни ташкил этади. Бу тахминан 20 минг евро дегани. Шундай бўлса ҳам Мессига бу муаммо эмас. У ҳозирда шаҳарнингўзига қулай саналган жойида уй сотиб олишга ҳаракат қилмоқда. Бу борада у учун бир қанча вариантлар мавжуд. Хусусан, Бувивал мавзесини олсак. У ер энг бойвачча шахслар истиқомат қиладиган жой бўлиб, бразилиялик юлдуз Неймар ҳам айнан шу ердан уй сотиб олган эди. Қолаверса, таниқли киноактёр, франсуз юлдузи Жерар Департие ҳам Россияга кетишидан олдин узоқ йиллар мана шу мавзеда яшаган. Ёки яна бир маконни тафсия қилиш мумкин: Париж марказидаги Неуле-сур-Сенна номли жой. У ерда аргентиналик футболчи, клубнинг собиқ футболчиси Анхел Ди Мариа яшаган. Аммо у ерда унинг мулки ўғрилар томонидан талон-тарож қилинган эди. Яна бир қанча жойлар мавжуд бўлиб, улар клуб машғулот майдонига яқин манзилгоҳлар саналади.

Юқорида таъкидланганидек, Мессининг футбол майдонидан ташқаридаги ҳаёти ўта юқори даражада ўтади. Яъни у модага ошно ҳамда шоппинг қилиш жон-у дили. Футболчи кўчиб келган шаҳар эса, айнан мода ҳамда бренд маҳсулотлар марказидир. Замонавий бўлишни истаган одам учун у ерда барча маҳсулотлар муҳайё. «Balenciaga», «Gucci», «Dior», «Givenchy», «Hermes» ҳамда «Chanel» каби энг оммабоп мода таъминотчилари ўзининг оригинал товарлари билан футболчи дидига мос тушиши аниқ. Қолаверса, унинг рафиқаси Антонела ҳам бу борада қийналмайди. Чунки Парижда излаган нарсангизни доимо топишга имкон мавжуд. 2022 йилнинг сентабрида Мода Ҳафталигини янги қисми ташкил этилади. Унда Неймар, Мбаппе билан бир қаторда Месси ҳам иштирок этиши мумкин. Бу эса шубҳасиз тадбирнинг обрўсини янада оширади. «ПСЖ» клуби мода саноати билан доимий ҳамкорлик қилиб келади. Клуб футболчилари мода рекламаси орқали катта даромад қилиши оддий ҳолга айланган. Месси ҳам клуб ҳомийси бўлган «Lewis», «Air Jordan», «Hugo Boss» каби компанияларнинг савдосини юришишига катта ҳисса қўшиши аниқ. Хуллас, янги клубдаги янги ҳаёт номдор футболчига ёқиши шубҳасиз.


Инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: thesun.uk
Киритилди: 10:35, 14.08.2021.
Ўқилди: 6124 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2820]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2509]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2464]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2376]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2366]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2245]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1905]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1777]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1773]

Суперлига. Август ойида ўтказиб юбормаслик керак бўлган 5 та учрашув [1575]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик