"Челси" бош мураббийи Томас Тухель, ҳужумчи Ромелу Лукаку қачон Лондон клубида
дебют қилиши мумкинлигини маълум қилди.
"Лукаку карантинда ва коронавирус протоколларига амал қилади. 16-августда у жамоа билан тўлиқ
машғулотларни бошлайди ва 22-августда "Арсенал"га қарши ўйнаши керак бўлади. Бу биздаги
ҳозирги режа", - дейди Тухель.
Маълумот учун, "Челси" Лукаку трансферини 12-августда эълон қилди. Бельгияликнинг "Челси"
билан тузган шартномаси 2026-йилнинг ёзигача мўлжалланган.