Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи 4-0 Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

Назорат ўйини: «Олмалиқ» – «Локомотив» - 1:0

Баҳо:
+ | -

«Локомотив» жамоаси мавсумолди тайёргарлик жараёнидаги иккинчи хориж йиғинини ўташ учун эртага БААга жўнаб кетди. Ушбу сафар олдидан темирйўлчилар кеча «Чилонзор» стадионининг сунъий қопламали майдонида «Олмалиқ» жамоасига қарши назорат-синов учрашувида майдонга тушишди. Шуни таъкидлаш керак, ҳар иккала жамоа ўзининг оптимал таркиби билан тўп суришга ҳаракат қилди. Аммо, турли сабабларга кўра томонлардан айрим футболчилар майдонга туша олишмади. Жумладан, Шквирин ҳам, Оганесян ҳам олимпия терма жамоаси аъзолари хизматидан фойдаланишолмади. Шунга қарамай майдонда кескин ва муросасиз кураш кечди. Ўйин тақдирини биргина тўп ҳал қилди. «Олмалиқ» вакили Достон Абдураҳмоновнинг жарима майдони яқинидан берган зарбаси ҳимоячига тегиб йўналишини ўзгартирди ва дарвоза тўридан жой олди.

Тажрибали Бугало ҳам бундай вазиятда жамоасини қутқариб қололмади.
Иккинчи бўлимда «Локо» ташаббусни ўз томонига оғдиришга муваффақ бўлди. Бироқ, уларга Харчик ва кейинчалик унинг ўрнини эгаллаган Темур Ғаниев қўриқлаётган дарвозага йўл топиш насиб этмади. Шундай қилиб, «Локомотив» ва «Олмалиқ» клубларининг мавсумолди тайёргарлик босқичида ўтказган иккинчи ўртоқлик ўйинида Игорь Шквирин шогирдларининг қўллари баланд келди. Эслатиб ўтамиз, биринчи ўйинда темирйўлчилар йирик – 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

Назорат ўйини
“Олмалиқ” – “Локомотив” 1:0 (1:0)
Гол: Достон Абдурахмонов 45.
Четлатиш: Евгений Гоголь 35.
“Олмалиқ”: Павел Харчик (Тимур Ғаниев), Баҳром Юлдашев (Ильдар Юлдашев), Евгений Гоголь (Тадас Гражюнас), Дарко Станоевич (Эдигижус Мажус), Шуҳрат Мусаев (Ориф Мамажонов), Исроил Эргашев, Достон Абдураҳмонов, Артём Никитенко, Маъруф Муродов (Мурод Тошматов), Санжар Шоаҳмедов (Ринат Байрамов), Абдураззоқ Жўраев (Жаъфар Ирисметов).
“Локомотив”: Павел Бугало, Ислом Иномов, Бахтиёр Умаров, Дилшод Жабборов, Шерзод Шарипов, Иброҳим Раҳимов, Ромик Хачатрян, Элёр Жаҳонов (Садриддин Абдуллаев), Бобур Аълохўжаев (Аюб Номанов), Павел Соломин (Жора Оганесян), Зайниддин Тожиев.
Ҳакам: Рустам Тошмуҳаммедов (1-тайм), Исҳоқ Ибрагимов (2-тайм).

Манба: www.lokomotiv.uz, www.fc-olmaliq.uz
Киритилди: 08:33, 15.02.2012.
Ўқилди: 10866 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик