Каталониянинг "Барселона" клуби дарвозабони Виктор Вальдеснинг қайд этишича каталонияликлар ҳали чемпионлик йўлида таслим бўлишини исташмаяпти.
"Осасуна"га қарши меҳмондаги сўнгги учрашувда очко жамғара олмадик ва "Реал" билан орадаги фарқ 10очкогача етди. Аммо биз бу натижага қараб таслим бўлиб қолмоқчи эмасмиз. Ўйлашимча, биз чемпионликни бемалол қўлга кирита олишимиз мумкин. Бунинг учун нафақат барча учрашувларда ғалаба қозонишимиз керак, балки мағлубиятга ҳам учрамаслигимиз керак", дейди Вальдес хориж матбуотига берган интервьюси чоғида.