Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

ОФК кубоги. Иккита пенальти ва бешта гол. «Насаф» Қаршида «Аҳал»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Бугун, Қаршида ОФК Кубоги Марказий Осиё минтақаси финал баҳси доирасида Қаршининг «Насаф» жамоаси Туркманистоннинг «Ахал» клубини қабул қилди. Қизиқарли ва голларга бой ўтган беллашувда «Насаф» рақиби устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб ҳисоб 30 дақиқада очилди. Қўшниларимиз ҳимоясидаги пала-партишликдан унумли фойдаланган варшиликлар легионери Марко Станоевич очди. Орадан 3 дақиқа ўтгандан кейин, чиройли ҳужум уюштирган «аждарлар» ҳисобдаги фарқни иккитага оширди. Гол муаллифи — Андрия Калудерович. Биринчи тайм сўнгигача ҳар иккала жамоа сафида ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди. Аммо, бўлим сўнгигача мухлислар гол кўришмади.
Иккинчи тайм тенг курашлар остида бошланди. Бироқ, 67 ва 74 дақиқаларга келиб, «Аҳал» ҳисобни тенглаштиришга эришди. Туркманистонликларнинг ҳар икки голи ҳам Элман Тагаев номига ёзилди. Ушбу голлардан кейин яна фаолликни оширган қаршиликлар чап қанот бўйлаб ҳужум уюштирди. Ойбек Бозоровнинг сай-ҳаракатларидан кейин «аждарлар» пенальти тепиш имкониятига эга бўлди. Жарима тўпини Ҳусайин Норчаев голга айлантирди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Мазкур ҳисоб учрашув охиригача ўзгармади ва «Насаф» Хплқаро майдондаги юришини давом эттирди.

“Насаф” (Ўзбекистон) – “Aҳал” (Туркманистон) 3:2 

Гол: Марко Станоевич 25, 1:0, Андрия Калудерович 32, 2:0, Элман Тагаев 60, 2:1, Элман Тагаев (пен), 69 2:2, Ҳусайн Норчаев (пен) 77, 3:2

"Насаф": 1.Умиджон Эргашев, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 8.Дилшод Саитов, 10.Баҳром Абдураҳимов, 19.Ҳусайин Норчаев, 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов, 99.Андрия Калудерович.

"Аҳал": 1.Расул Чориев, 3.Гурбангули Аширов, 5.Абди Башимов, 7.Элман Тагаев, 9.Мирза Бекназаров, 10.Гурбан Аннаев, 14.Мейлис Диниев, 21.Ресул Хожаев, 23.Хошгели Хожовов, 29.Сердар Гелдиев, 71.Ата Гелдиев.

Киритилди: 21:54, 25.08.2021.
Ўқилди: 6438 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.