Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 0-0 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

АПЛ. Эртага "Манчестер Сити" Артетанинг «Арсенал»ини қабул қилади (превью)

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-Лигаси 3-тур марказий учрашуви «Этиҳад» стадионида бўлиб ўтади.

Мезбон "Манчестер Сити" жамоаси жорий мавсум АПЛни 2 мағлубият билан бошлаган «Арсенал» клуби қабул қилади.

Шу ўйинга алоқадор қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.

«Арсенал» АПЛ доирасидаги "Манчецер Сити"га қарши учрашувларнинг охирги саккизтасида мағлубиятга учраган. Лондонликлар ўз тарихида битта жамоага кетма-кет энг кўп ютқазиш бўйича «Лидс» билан бўлган воқеани такрорлади (1973-1976 оралиғида).

«Сити» сўнгги Премьер-Лига ўйинини йитик 5:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунлади.

Мусобақа тарихида, фақатгина «Сити» (2017 йилнинг октябрь ойида) ва «Челси» (2010 йилнинг августида) кетма-кет 3 уй ўйинида 5 ёки ундан кўпроқ гол билан ғалаба қозона олишган.

Раҳим Стерлинг АПЛдаги «Арсенал»га қарши охирги 6 учрашувда 7 голли вазиятда қатнашган (5 гол, 2 ассист).

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Мартин Аткинсон

Қанот ҳакамлар: Ли Биттс, Ричард Вест

Захира ҳаками: Энди Медли

ВАР: Даррен Энгланд

ВАР ёрдамчиси: Питер Киркап

Тахминий таркиблар

Манчестер Сити — Эдерсон, Уокер, Стоунс, Лапорт, Канселу, Родри, Гюндоган, Бернарду, Маҳрез, Стерлинг, Грилиш

Арсенал — Лено, Чемберс, Уайт, Ҳолдинг, Тирни, Локонга, Жака, Сака, Эдегор, Роу, Обамеянг.


Йўқотишлар

"Манчестер Сити" сафида ҳужумкор ярим ҳимоячи Фил Фоден жароҳати боис учрашувда қатнаша олмайди. Кевин де Брюйне ҳам шикастланган ва унинг майдонга тушиши сўроқ остида.

«Арсенал»да эса йўқотишлар талайгина. Томас Парти, Эдди Нкетия, Габриел Магалясеш, Эктор Беллерин сингари ўйинчилар жароҳат олишган. Виллиан ва Алекс Рунарссонлар бошқа сабабларга кўра иштирок этишмайди.

Рақамлар

"Манчестер Сити" барча мусобақаларда «Арсенал»га қарши охирги 11 ўйиннинг тўққизтасида ҳам биринчи бўлим, ҳам тўлиқ ўйинда ғалаба қозонган.

"Манчестер Сити" барча мусобақаларда «Арсенал» билан сўнгги 11 баҳснинг ўнтасида ғалаба қозонишга муваффақ бўлган.

"Манчестер Сити"нинг майдонида ўтказилган охирги 9 АПЛ ўйинининг саккизтасида ўртача 2,5 тадан ортиқ гол киритилган.

«Арсенал»нинг охирги 3 АПЛ ўйинида ўртача 2,5 тадан ортиқ гол урилган.

Жамоалар АПЛ доирасида ўзаро 48 бор тўқнаш келишган. Улардан 23 тасида лондонликлар ғалаба қозонишган, 15 ўйинда мағлубиятга учрашган ва 10 баҳсда дуранг натижа қайд этилган.

Клубларнинг ўзаро ўйини жорий йилнинг 21 февраль куни «Арсенал» майдонида бўлиб ўтган ҳамда Раҳим Стерлингнинг 2-дақиқада киритган голи «шаҳарликлар»га уч очкони тақдим этган.

Айни вақтда Премьер-Лигада 2-турдан кейин "Манчестер Сити" 3 очко билан тўққизинчи, «Арсенал» эса 0 очко билан ўн тўққизинчи ўринда бормоқда.


Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" - «Арсенал» баҳси эртага, 28 август куни Тошкент вақти билан 16:30да бошланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:30, 27.08.2021.
Ўқилди: 2866 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.